АҚШнинг апелляция суди Трампнинг миграция бўйича фармонини ўз кучида қолишидан бош тортди

512

Дональд Трампнинг миграцияга боғлиқ фармони Вашингтон штатининг Федерал суди томонидан тўхтатилди. Бу қарорга қарши даъво ҳаракати ҳозирча ҳеч қандай натижа бермади. Трампнинг фармони билан асосан мусулмонлар яшаган етти ўлканинг фуқароларига Америка Қўшма Штатлар ҳудудидаг киришни таъқиқлаган.

Сурат: REUTERS/Noah Berger
Сурат: REUTERS/Noah Berger

Дональд Трампни Апелляция судининг қарори тўхтатмади. Американинг президенти Судан, Яман, Ливия, Сомали, Ироқ, Эрон ва Суриянинг фуқароларини АҚШ ҳудудига киритишни таъқиқлаган ўз фармонини бундан кейин ҳам қўллашга тайёр эканлигини билдирди.

«Судда кўришамиз! Элнинг барчасининг хавфсизлигига боғлиқ масала ҳал қилинмоқда», — деб ёзди Дональд Трамп «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида.

http://

Суд қарори бир овоздан чиқди. Судьялар асосан мусулмонлар яшаган етти ўлканинг фуқароларини киритишни таъқиқлаган асос бор эканлигини президент маъмурияти ҳеч нарса билан исботламади деган қарор чиқаришди.

Бу вақтгача фармон бутун ўлка бўйича Вашингтон штатининг федерал суди томонидан тўхтатилган, уни бекор қилиш бўйича Вашингтон прокуратураси судга берган даъво аризаси қаралмагунча суднинг бу қарори кучида қолади. Прокуратура Трампнинг фармонини Конституцияга қарши деб, бекор қилишни талаб қилди.

АҚШ президентининг фармони туфайли кучини йўқотган 100 мингдан ортиқ визани АҚШнинг виза органлари қайта тикламоқда.

Сурат: REUTERS/David Ryder
Сурат: REUTERS/David Ryder

Трамп маъмурияти бу фармон «АҚШни терррорчиликдан ҳимоя қилишга йўналтирилган» деб ҳисоблайди, унга 27-январда имзо қўйилган. У ўлкага «радикал исломчилар»нинг киришини таъқиқлаган.

АҚШ президентинин фармонига қўш фуқаролиги бор кишилар, фақат АҚШ орқали транзит билан учадиган кишилар ҳам дуч келди.

Фармон тўғрисидаги маълумот чиқиши билан АҚШ ҳаво майдонларида ва катта шахарларининг кўчаларида кўплаб одамлар иштирокида норозилик акциялари бўлиб ўтди. Миграция хизматлари ўлкага киритмаган одамларга бепул ёрдам бергиси келган юристлар ҳаво майдонларида норозилиги билдираётганларга қўшилишди.

Фармонга қарши норозиликни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, «Google» компаниясининг асосчиларидан бир Сергей Брин ва бошқа америкалик машҳур одамлар қўллашди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева