Қирғизстоннинг Миллий банки: Сомнинг расмий график рамзи пайдо бўлди

557

Миллий банк тижорий банкларни, молия идоралирини, хусусий ҳамда юридик томонларни янги расмий белгидан фойдаланишга тарғиб қилмоқда.

«Миллий банк график рамзни […] маҳсулотларнинг, ишларнинг ҳамда хизмат кўрсатиш бозорида эълонни, маълумот материалларини тайёрлашда, жойлаштиришда ҳамда тарқатишда ва бошқа мақсадларда фойдаланишни таклиф қилади” , — деб билдирди Миллий банк.

Сом Қирғизстоннинг ҳудудида расмий валюта қатори 1993 йили май ойида киргизилган. Ўша пайтда мамлакатнинг мустақил бўлганига икки йил бўлган.

Сомднинг график рамзи.
Сомднинг график рамзи.

2017 йилнинг бошидан бошлаб Миллий банк  200, 500 ҳамда 1000 сомлик номиналдаги банкноталарнинг янги дизайнини ҳам киргизди.

Банкноталардаги қирғизнинг обрўли шахсларининг суратлари аниқроқ бўлиб қолганига қарамай, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда айрим парламент депутатлари 200 сомлик купюрани танқид қилишган.  Ундаги шоир ва драматург Аликул  Осмоновнинг тасвиридаги кўзи қийший бўлиб қолган.

Ўшанда дизайнерлар Никита Тарасенко билан Дмитрий Бондарев купюранинг яхшироқ турини таклиф қилишган, бироқ Миллий банк икки юз сомлик купюранинг кўринишини ўзгартирмаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова