Бакит Торобаев президент лавозимига номзодини қўяди

587

«Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари, депутат Бакит Торобаев ўзининг президент сайловида иштирок этиш ниятини эълон қилган иккинчи сиёсатчи бўлди. У Қирғизистоннинг гуллаб, яшнаши учун ҳокимиятга ёш сиёсатчиларнинг келиши  зарур деб ҳисоблайди.

Торобаев номзодини президентлик лавозимига кўрсатиш ҳақидаги қарор унинг “Онугуу –Прогресс” партияси йиғинида қабул қилинди.

Ҳозирча Торобаев ўз дастурини халққа расмий олиб чиққани йўқ, лекин Қирғизистонга “ёш сиёсий кучларнинг” келиши ҳамда “янги қарорлар қабул олиниши” зарур эканини таъкидлади.

«Қонун устиворлиги бўлиши керак. Биз четда турмаслигимиз керак. Бизнинг вақт келди. Янги қарорларни қабул қилиш замони келди. Биз бирлашиб, ўлкада тартиб ўрната олишимизни кўрсатишимиз зарур”, — деди у.

Унинг айтишича, иқтисодни ривожлантириш учун Қирғизистон асосий шериклар билан муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйиши керак. «Асосий йўналиш сифатида ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг бозорлари танланиши лозим. Қирғизистон ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш халқимиз фаровонлигининг асосидир», - деди «Онугуу-Прогресс» раҳбари.

Бакит Торобаев — парламент депутати, «Онугуу-Прогресс» фракциясининг етакчиси. Курманбек Бакиев президент бўлиб турган вақтда 2009-йилдан 2010-йилга қадар Фавқулотда ҳолатлар минстрлигини бошқарган. Апрель револбциясидан кейин Вақтли ҳукумат тарафидан хизматдан бўшатилган.

Шундан сўнг «Республика» партиясидан парламет депутати бўлиб сайланиб, Жогорку Кенешнинг вице-спикери бўлган. 2013 йили ваколатларини топшириб, икки йилдан кейин «Онугуу-Прогресс» партиясидан парламентга депутат бўлиб сайланган.

Ҳозирча 2017 йили ўтувчи президентлик сайловида давлат раҳбарлиги лавозими учун Торобаевни қўшганда икки сиёсатчи курашмоқда.

Бундан аввал, собиқ премьер-министри Темир Сариев ҳам президентлик лавозими учун курашишини эълон қилган эди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова