Қозоқ биатлончилари допингдан фойдаланди деб гумон қилинмоқда

631

Австриядаги жаҳон чемпионатига иштирок этаётган қозоқ биатлончилари допингда гумон қилинмоқда. Полиция спортчилар хоналарида тинтув олиб борди.

Австриянинг Хохфильцен шаҳрининг полицияси қозоқ спортчиларини допинг қабул қилганликда гумон қилмоқда. Биатлончиларнинг тиббий дор-дармонларини ва буюмини, шунингдек чўнтак телефонларини олиб қўйтшди. Бундан ташқари спортчилар текширув учун пешоб ва қон топширишди.

Полиция 2017-йилнинг январида биатлончилар яшаган меҳмонхонадан узоқ бўлмаган жойда дори-дармонлар, ишлатилган игналар ва бир неча халқаро мусобақаларнинг аккредитациялари солинган қутилар топилгандан сўнг қозоқ спортчиларига қизиқа бошлашди.

Гувоҳларнинг бири полицияга шу одамлар қутичаларни микроавтобуслардан улоқтирганини кўрганини айтди.

Топилган дорилар билан нарсаларнинг барчаси Австриянинг допинга қарши агентлигига ўтказиб берилди, у эса қутичаларнинг ичидаги нарсалар Қозоғистоннинг терма жамоасига тегишли деган хулосага келди.

Қозоғистоннинг Биатлон федерацияси бош котиби Манас Уссонов Қутичаларда топилган аккредитациялар миллий терма жамоага тегишли эканлигини тасдиқлади.

Федерация спортчиларнинг ҳеч бири қўлга олинмаганини ва топилган дори-дармонларнинг барчасига руҳсат бор эканлигини таъкидламоқда.

Қозоғистоннинг терма жамоаси мусобақага рухсат олиб, жаҳон чемпионатида иштирок этиб, аралаш эстафетада 11-ўринни олди.

Биатлон бўйича жаҳон чемпионати Австриянинг Хохфильцен шаҳрида 9-февралда бошланди ва 10 кун давом этади.

Муаллиф: Каминат Имирханова