Депутатлар КТРКдаги «Келин» кўрсатувини ёпишни талаб қилишди

584

Парламентнинг бир қанча депутатлари КТРК каналида намойиш қилинаётган «Келин» телелойиҳасини ёпишни талаб қилишди. Депутатлар кўрсатув қайнона билан келин орасидаги стереотипларни оширади деб ҳисоблашади.

Кўрсатувни ёпиш тўғрисидаги талаб парламентнинг 9-февралдаги йиғинига қўйилди.

Депутат Аида Салянова
Депутат Аида Салянова

Телелойиҳага қарши чиққанлардан бири «Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянова бўлди.

«Қирзларга нисбатан салбий муносабатда бўлишнинг ўрнига биз қайнона билан келиннинг  ўртасидаги дўстлик, яқинлик алоқаларини ёйишимиз керак", — деди у.

Депутат Наталья Никитенко
Депутат Наталья Никитенко

Саляновани бошқа депутатлар ҳам қўллашди. Наталья Никитенко бу кўрсатувни зўравонликка тарғиб қилувчи, келиннинг асосий иши — қайнонанинг кўнглини олиш деган стереотипни мустаҳкамлайди деб ҳисоблайди.

Депутат Айнуру Алтибаева
Депутат Айнуру Алтибаева

КДСПнинг депутати Айнуру Алтибаева «Келин» лойиҳасини ёпишни талаб қилиб, унга фаоллар мурожаат қилишганини айтди.

«Бу КТРКнинг лойиҳаси эмас, у лойиҳани сотиб олган, КТРКнинг жамоатчилик кенгаши фаолларнинг мурожаатини кўриб чиқиши керак», — деди Алтибаева.

КТРКнинг раҳбари Илим Карипбеков
КТРКнинг раҳбари Илим Карипбеков

КТРК каналининг бош директори Илим Карипбеков «Фэйсбук»даги ўзининг саҳифасида телелойиҳанинг мақсади аёлларни хўрлаш эмас, урф-одатнинг ўзгачалигини кўрсатиш эканлигини ёзди.

«Лойиҳа зўровонликка ҳам, бечора аёлларни эзишга ҳам, феминистларни ёки эркин қирғиз қизларини мустақиллиги учун курашувчиларни камситадиган қандайдир салбий ҳолатларга ҳам тарғиб қилмайди!» — деб ёзди у.

Томошабинларнинг фикри иккига бўлинди. Айримлари бу кўрсатув аёлларни камситишга тарғиб қилади дейишса, бошқалари уни унчали кўришмайди. Лойиҳани қўллаган ва унга қарши чиққан интернет-фаоллар имзо тўплашмоқда.

Кўрсатувни КТРК олиб чиққан ва қизиқ муҳокама бўлган танлов доирасига 26 ёшли қиз иштирок этиб, уларнинг кўрсатуви қатори танлаб олинган.

Иштироқчи қизлар «сеп» — жиҳоз ва чет ўлкага йўлланма — ютиб олиш учун сигир соғишдан тортиб бўғирсоқ пиширишгача бўлган бир қанча синовлардан ўтиши керак.

Топшириқлар барчасидан айб топадиган жанжалкаш «қайнонанинг» назорати остида бажарилади.

Муаллиф: Метин Жумагулов