Электр энергияси ва иссиқлик нархлари 2017 йилнинг охиригача қимматламайди

573

Ўтин-энергетика комплексини йўлга солиш бўйича давлат агентлиги электр энергияси ва иссиқлик тарифлари кўтарилиши тўғрисидаги маълумотни инкор қилди. Олдин айрим ОАВлари апрелдан бошлаб нарҳ ўн фоизга кўтарилишини ёзиб чиқишган эди.

Ўтин-энергетика комплексини йўлга солиш бўйича давлат агентлигининг директори Таалайбек Нурбашев электр энергияси қимматламаслигини билдирди.

«2017-йилнинг охиригача сўнги абонентлар учун электр энергияси қимматламайди», — деб ишонтирди давлат агентлигидагилар.

Иссиқлик ҳам йил охиригача қимматламайди.

Аввал Қирғизистонда айрим ОАВлари 2017-йилнинг 1-апрелидан тортиб Қирғизистонда электр ва иссиқлик қимматламаслигини хабар қилишган.

2016-йили премьер-министр Сооронбай Жээнбеков 2017-йилнинг августигача тарифлар кўтарилмайди деб ишонтирган.

Турғунлар учун электр тарифи ҳар ойда киловатт-соатига 77 тийин миқдорида қўйилган. 700 киловатт-соатдан ошганда абонентлар ҳар бир қўшимча киловатт-соат учун 2,16 сом тўлиши керак.

Иссиқлик учун абонентларга 1 Гкал учун 1695,1 сом миқдорида тариф қўйилган.

Иссиқ сув учун уйида ҳисоблагич ўрнатилган турғунлар куб метрига 64,38 сом тўлашади. Ҳисоблаш мосламаларидан фойдаланмаганлар киши бошига 309,03 сом тўлашади.

Муаллиф: Мадина Машанло