Жеки Чан ўзининг биринчи каскадёрлар жамоаси билан учрашди. Бу учрашув унинг кўз ёшларига сабаб бўлди

586

Актёр Жеки Чан хитой телекўрсатувлари бирининг эфирида аудиторияни ўзининг янги каскадёрлар жамоаси билан таништирди. Олиб борувчи унга 80-йилларда бирга ишлаган каскадёрларнинг видео мурожаатини кўрсатди. Жеки Чан кўз ёшини тийишга ҳаракат қилгунча унинг эски жамоаси келиб ортига туришди.

Ўз каскадёрларининг янги таркибини у хитой телеканалларининг биридаги «Ace vs Ace» дастурида олиб чиқди.

Эфир вақтида олиб борувчи актёрга унинг биринчи каскадёрларининг видеомурожаатини кўрсатди — Жеки Чан ўз карьерасини 1970-80-йиллари мана шулар билан бошлаган эди.

Карьерасининг бошида Жеки Чан «Sing Kar Pan» номли ўз каскадёрлар жамоасини тузган. Каскадёрларга биринчи марта яхши ҳақ тўланиб, тиббий суғурта берила бошлаган. Уларнинг кўпчилиги ўз болалагини ўтказган мактаб-интернатдан бери таниш. Уларнинг унинг 28 фильмида хореография номерларни қўйиб, фильмлар тасвирга олинаётганда у билан бирга яшашган.

Жеки Чаннинг биринчи жамоаси актёрга видео ёздириб, унга ҳаётнинг қийин вазиятларида ёрдам бергани учун раҳмат айтди.

Актёр ўзининг биринчи жамоасининг мурожаати тасвирга олинган видеолавҳани қунт билан томоша қилаётганда Жеки Чаннинг ортида турган ёш каскадёрларнинг ўрнига унинг эски ҳамкорлари саҳнага чиқди.

Лавҳадан сўнг актёр ҳисларини зўрға назорат қилган.

«Мен кинематографиядаги меҳнатим учун Оскар олсам ҳам, бу барчамиз учун мукофот», — деб айтаётиб у ортига қарайди. Ортида турган эски жамоасини кўриб актёр йиғлаб юборди.

http://

Жеки Чан —  «Гиннесснинг рекордлар китоби»нинг уч мукофоти эгаси, у ҳозирги каскадёрларнинг ҳар қайсинисидан кўра кўпроқ трюкларни бажарган.

Ишлаб юрган йиллар давомида деярли барча суякларига зиён келтириб, бурни уч марта синиб, қўллари эса беҳисоб синган. Икки елкасини ҳам, жамбашын ва тўш суякларини чиқариб олган. Бир марта унинг ёнбошлари икки транспорт воситасининг ўртасида босилиб қолган.

Сурат: Vanity Fair
Сурат: Vanity Fair

2016-йили ноябрда у кино саноатига қўшган ҳиссаси учун «Оскар» мукофотини олган.

«Forbes» журналининг рейтинги бўйича 2016-йили Жеки Чан энг кўп пул тўланувчи актёрларнинг орасида иккинчи ўринни олган. Унинг «Маймунлар подшоси» мультфильмини яратгани ва хитой фильмларидаги роллари учун топган даромади бир йил ичида 61 миллион долларга етган.

Муавффақиятли актёр, режиссёр ва ЮНИСЕФ элчиси Жеки Чан Хитойнинг жиноий синдикатлари бўлган триадалардан эркинлик ҳуқуқини тортиб олган Гонконг кино саноатидаги ягона инсон бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Айдай Иркебаева