Халқаро Қизил хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) ходимлари 8-февралда узоқ тоғли районларга гуманитар ёрдам олиб кетаётганда уларга ҳужум бўлди. Ўлка ҳукумати ҳужум қилганлар «Ислом давлати»нинг жангарилари бўлиши мумкин деб тахмин қилишмоқда.
Ҳужум вақтида ҳалок бўлган олти ходим ҳам маҳаллий яшовчи бўлган. Улар шимолидаги Жаузжан провинциясининг одам осонликча боролмайдиган тоғли районларига гуманитар ёрдам олиб кетишаётган бўлган. Провинцияда қор қалин ёғиб, кўчки бўлган эди.
«Ҳайрон бўлиб ўтирибмиз. Афғонистоннинг Жаузжан провинциясида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг олти ходими ҳалок бўлганини, яна икки нафари бедарак йўқолганини тасдиқлаймиз», — деди ХҚХҚнинг Афғонистондаги делегация раҳбари Моника Занарелли.
Жаузжан губернатори Лутфулла Азизининг сўзларига кўра, полиция йўқолган ходимларни қидирмоқда.
«Қизил хоч» ходимларини ўлдириш учун Афғонистондаги ҳеч бир террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмаган, бироқ ўлка ҳукумати ҳужум қилганларни ИШИДнинг жангарилари бўлса керак деб тахмин қилмоқда.
Толибларнинг вакили Забиулла Мужахид «Толибон»нинг аъзолари халқаро ташкилотнинг ходимларини ўлдиришга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини ва «жиноятчиларни топиш учун имкони борича ҳаракат қилишини» билдирди.
Афғонистонга ёрдам бериш бўйича БМТ миссиясининг статистикасига кўра, 2016-йили жангарилар 3498 тинч аҳолини ўлдириб, 7920 нафарини яралашган.
Муаллиф: Александра Титова