Бишкек: Икки «Лексус»нинг тўқнашишидан бошқа автомобилнинг йўловчилари жабрланди

673

Февралнинг 8идан 9ига ўтар кечаси Абдрахманов ва Киев кўчаларининг кесилишида автоҳалокат содир бўлди. «Лексус 470»нинг ҳайдовчиси катта тезликда кетаётиб, қизил чироқда ўтиб кетишга ҳаракат қилган. Бироқ бошқа «Лексус»  ва «Дайхатсу» автомашинаси билан тўқнашиб, буни натижасида сўнги айтилган машина қулаб кетди.

Милициянинг назорат хизматининг матбуот марказининг вакили Таалай Бугубаев Kloop.kgга йўл ҳалокати соат 00:30да бўлганини хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, «Лексуса 470» нинг ҳайдовчиси қизил чироқда катта тезликда ўтиб кетаётиб, «Лексус GX» ва «Дайхатсу» автомашинаси билан тўқнашган.

Икки киши — 1993-йили туғилган қиз ва 1999-йили туғилган йигит жабрланган. Иккиси ҳам — «Дайхатсу»нинг йўловчилари.

Уларнинг шаҳар тўртинчи касалхонасига етказилди.

Икки «Лексус»нинг ҳайдовчилари ёнида ҳужжатлари бўлмаган, уларнинг автомашиналари жарима майдонига киритилди.

Экспертизалар натижасида уч ҳайдовчи ҳам соғ бўлгани аниқланди.

Ҳозир автоҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича тергов олиб борилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова