Видео: Пулнинг озлигидан Қоракўлдаги йўлларнинг чуқурларини эски асфальт билан ямалмоқда

996

Интернетда муниципал хизматларнинг ходимлари Қоракўл марказидаги йўлларни эски асфальт билан ямаётган видео пайдо бўлди. Мэр бюджетда йўлларни таъмирлашга маблағ йўқ эканлигини айтиб, ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда.

Қоракўл турғуни Фархад Расулов тасвирга олиб, унда муниципал хизматларнинг вакиллари Қоракўлдаги чуқурларни «қаердаги лой билан» ямашаётганига аччиқланган.

«Қоракўлнинг ифлос кўчаларини қаёқдаги чиқинди билан тўлдиришмоқда. Кўчада XXI аср. Қозоғистон билан Россиядан меҳмонлар келса кулади», — деб изоҳ беради у.

Қоракўл мэри Данияр Арпачиев Kloop.kgга бу йўлларнинг чуқурларини ямаш «самарасиз» эканлигини айтди — йўлни устки қатламини тўлиқ алмаштириш керак.

http://

Арпачиевнинг тушунтиришга қараганда, мэрия чуқурларни «эски асфальт» билан тўлдиришга мажбур, сабаби мэрияда йўлни бошидан таъмирлашга маблағ йўқ.

«Бизда йўлларни бошидан бошлаб таъмирлаш учун 374 миллион сом керак, бизнинг маҳаллий бюджет эса базўр 170 миллион сомни ташкил қилади. […] Эски асфальт бор эди, шу билан чуқурларни ямашмоқда, эски материалларни сепишмоқда», — деб тушунтирди мэр.

Арпачиев тўлдирилган чуқурлар шаҳарликларга «камида 15 кун» хизмат қилишини айтди.

«Қоракўл шаҳри қишда, қолаверса ёзда ҳам сайёҳлик маркази бўлиб ҳисобланишини эсга олиб, мэрия ҳукуматдан ва ҳолкимиятдан ёрдам сўрайди», — деб сўзини якунлади у.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Видео муаллифи: Фархад Расулов
Сурат: Сайкал Аттокурова