Боласининг кўз олдида зўрлаш: Судланувчининг адвокати айб далилланмаган деб ҳисоблайди

7818

Судланувчининг адвокати Жуматай Абдрахманов унинг мижози аёлни зўрлагани бўйича ҳеч қандай далил йўқ деб ҳисоблайди.

Абдрахмановнинг сўзларига кўра, Тон район суди ҳукм чиқараётганда жабрланган аёл боласининг кўрсатмасини асос қилган.

«Экспертизанинг барча хулосалари зўрлашбўлмаганини кўрсатмоқда. Жабрланган аёлнинг ички кийимларида судланганнинг антигенлари топилмаган. Танасида ҳам уринган жойлари бўлмаган», — деди Абдрахманов.

Адвокат бу иш бўйича чиққан ҳукмни «ноқонуний» деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, такси ҳайдовчиси «маст ҳолатдаги» жабрланган аёлни ташлаб кетиб қолган.

«У аёлни Балиқчи шаҳрида қолдириб кетган, аёл эс-ҳуши ўзида бўлмаган, маст бўлган. Ҳайдовчи уни куч билан тушириб қолдирган», — деди адвокат.

Жуда енгил ҳукм

Балиқчи шаҳрида аёлнинг боласини кўз олдида зўрланиши Қирғизистонда жуда шов-шув бўлди, сабаби жинсий зўравонлик бўйича айбланган такси ҳайдовчиси натижада жуда қисқа муддатга — уч йилга кесилган.

Жабрланган аёл адвокатининг сўзларига кўра, суд айбдорнинг икки боласи борлиги ва бу вақтгача судланмагани жазони енгиллатиш қатори баҳоланган.

Унинг таъкидлашича, у зўравонни жиноят кодексининг «Зўрлаш» моддасининг иккинчи қисми бўйича жазолашни илтимос қилган, унга кўра жазони оғирлатувчи сабаблар туфайли 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш қаралади — сабаби аёлни мажбурлаш боласининг кўз олдида бўлган ва боланинг хаётига хавф солган.

Бироқ «Зўрлаш» моддаси бўйича энг енгил жазо —  беш йилга озодликдан маҳрум қилиш бўлса ҳам, суд бундан ҳам енгил жазо чиқарган.

Жабрланган аёл адвокатининг сўзларига кўра, судья прокуратура билан келишиб бу ишни қайтадан квалификациялаган бўлиши мумкин.

Зўрлаш жазо муддатидан ҳалидан ярим йил олиб ташланди, сабаби у уч ойни ТИЗОда ўтказган, бу ердаги бир кун икки кун қатори ҳисобланади. Шундай қилиб, судланган киши колонияда 2,5 йил ўтириши керак.

Зўрлаш

Зўрлаш 2016-йилнинг 29-июлида, аёл беш яшар боласи билан Иссиқ-кўл вилоятининг Балиқчи шаҳридан Бишкекка қайтаётганда бўлган. Таксист уни боласининг кўз олдида мажбурлаган.

«Беш яшар ўғлим ўша вақтда автомашина ичида қолиб, қачқирган. Ҳайдовчи кейин боламни автомашинадан улоқтириб, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилсам ўлдиришини айтиб қўрқитган», — деб айтиб берган жабрланган аёл.

Жабрлаган аёл зудлик билан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, жиноятчи эртаси куни қўлга олинган.

Тон район прокуратураси жазони қисқа муддатлиги учун даъво қилиб, иш Иссиқ-кўл вилоят судига қайта кўриб чиқиш учун жўнатилган, янги ҳукмнинг чиқиш вақти ҳозирча номаълум.

Муаллиф: Айзаада Акилбекова