Бектур Искендер: Келинлар ҳақидаги кўрсатувдан кўнглингиз озса нима қилишингиз керак?

973

Баён «Клооп» асосчиларидан бири Бектур Искендернинг номидан бўлиб, унинг телеграм-каналига қуйидаги илова орқали ёзилса бўлади.

24425834423_ce4a26d6a0_h-200x130
Бектур Искендер

Кириш:

Менга бу матнни яхшироқ тузишга ёрдам берганларга, аниқроқ айтганда: Айзат Шакиевага, Мария Лукинага, Рейна Артур қизига, Регина Имга ва Анна Леликка миннатдорчилик билдираман.

Бош сурат:

ҳозирги Либерия ҳудудидаги Кру халқининг аёллари. Улар оғир колонизаторларнинг қулликка олиш ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш.

Матннинг ўзи:

Қирғиз жамоатчилик теледастурларининг навбатдаги шедеври «Келин» реалити-дастури бўлиб қолди.

«Келин» деган сўзнинг норасмий таржимаси — қул, оила иерархиясидаги энг қуйи қатлам, аравага қўшиладиган ит, малай, одам қатори қабул қилинмайдиган, фикрини одатда кўпчилик тингламайдиган одам.

«Келин» кўрсатуви жирканч. Мен нима деётганимни биламан. Биринчи сонини имкони борича диққат билан кўриб чиқдим, қолаверса стенограммасини ёзиб олдим. Ўқиб кўриб ўзингиз гувоҳ бўлинг (таҳ. — рус тилида).

Бу кўрсатув — фақат камситувчи қарашлар, бу ерда аёллар Марказий Осиёнинг оилаларида бепул малайлар («келинлар») юз йиллар давомида бажарилган ишлар бўйича беллашишади.

Буларнинг барчаси «инжиқ қайнона»нинг ролини ўйнаган актрисанинг руҳий зўравонлиги ҳам акс этади (брррр!).

Мен бу кўрсатувни қанчалик жирканиш билан ва менинг солиғим ҳисобига ишлаётган телеканал учун умуман нолойиқ эканлигини айтишга тилим ҳам бормайди.

«Келин» кўрсатувининг иштирокчиси қайнонасининг совуб қолган чойи учун кечирим сўраб, янгисини қуйяпти (унинг ичида қайнонаси айтгандай бир нарса юрган бўлади).
«Келин» кўрсатувининг иштирокчиси қайнонасининг совуб қолган чойи учун кечирим сўраб, янгисини қуйяпти (унинг ичида қайнонаси айтгандай бир нарса юрган бўлади).

Менда сўз етишмаслиги сабабли, бу кўрсатув тўғрисидаги фикримни тугутаман — у шунча ҳарфларга ҳам арзимайди.

Бу кўрсатувга қандай муносабат билдириш керак? Бу саволлар ҳам қанчалик аҳамиятли, биз унга жавоб топишга ҳаракат қилайлик.

* * *

Биринчидан, бу кўрсатувни таъқиқлаш учун курашиш керакми йўқми, шуни ҳал қилиб олайлик. Менинг фикрим аниқ: қанчалик қизиқ эшитилса ҳам бунинг кераги йўқ.

Қайси медиа материали таъқиқланса ҳам у акс натижа беради — уни шунчалик кўп кўра бошлаганликдан, уни таъқиқлагиси келганлар ўз қароридан ўкина бошлайди.

«Келин» кўрсатуви таъқиқланди деб ҳисобланди деган кунда ҳам, унинг атрофидаги баҳслар сабабли дастурни интернетдан кўчирганлар рекорд даражасига чиқади.

Бу ҳам етмагандай, кўрсатув бошқа канал топиб, йўқ жойидан жабрланган дастур қатори уч марта муваффақиятга эришади деб ҳисоблайман.

Қолаверса томошабинларнинг кўпчилиги бу кўрсатувни ёқтирмаса ҳам таъқиқланишидан ҳеч қандай натижа йўқ. Бу дастурга қарши энг яхши чора — уни тонналаган сатира, пародия, танқидларга кўмиш керак. (Менинг стенограммам шундай натижа берди шекилли, бироқ бошида мен бундай мақсад қўймаган эдим).

КТРК суднинг қароридан эмас, ўзи уялиб, масхара бўлиб бу кўрсатувни олиб ташлайдиган бўлсин.

Бироқ таъқиқ ҳеч қандай фойда бермаса, унда нима қилиш керак?

* * *

Бир нарса яратиб, элни тарбиялаш керак. Бунга имкони борича кўпроқ кучларни жалб қилиш керак.

Қирғиз жамотчилигида аёлларнинг роли қандай бўлишига ҳаммангиз таъсир қила оласиз, фақат уни қандай амалга оширишни билиш керак.

Аёллар, қизлар, қиз болалар

Мен, имконияти бор оддий эркак бўлиб, ҳозирги сексизм даврида яшаш қандай оғирлигини тасаввур қила олмайман. Бўлганда ҳам сексизмнинг энг жирканч кўринишларидан бири — сексизмнинг бор эканлигини тан олиш, бу ҳам бизнинг жамиятда кўп учрайди.

Мен кўчада ёлғиз кетаётганимда қоронғи тушиб қолганлиги сабабли кўчанинг бошқа томонидани эркак киши мажбурлайди деб қўрқиб тезроқ юришга ҳаракат қилмаганман. Мен ёнимда турган такси ҳайдовчисини ёки бошқа бир эркакнинг номаъқул томошалари сабабли ҳар куни хавотир бўладиган ҳолатда эмасман.

Менга кўчада ҳеч ким ҳеч қачон тегишмаган. Либосимнинг узун-қисқалигини учун ҳеч ким ҳеч қачон жеркиган эмас.

Мени ҳеч ким ҳеч қачон никоҳлаш учун олиб қочиб, биринчи кечада қариндошларининг қўллови билан зўрламаган. Мени ҳеч ким ҳеч қачон карьера қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уйдаги энг ифлос ишни қилишга мажбур қилмаган.

Шунинг учун мен сизларга ақл ўргатадиган одам эмасман. Мени эшитманглар. Уриб-ўйнамай, нима қилгингиз келса, шуни қилинг. Бошқа эркакларни ҳам эшитманглар. Биргина илтимосим — бошқа қизларни ҳам шунга ўргатинглар.

Эркаклар, йигитлар, болалар

«Келин» кўрсатувидан ғазаблансангиз, кундалик ҳаётда феминизмнинг намунасини кўрсатинг. Ҳа-ҳа, эркак бўлсангиз ҳам бу унчалик қийинмас.

Иш жойингиздан бошланг. Ишни эркак-аёлники қилиб бўлишни тўхтатинг. Аёл ҳамкасбларингизга ўз ишини мутахассиси қаторида муносабатда бўлинг.

Кимнинг икки оёғи орасида нима борлигини кўп ўйлайверманг. Ўз ишини бажариш ва муваффақиятга эришиш инсон жинсига умуман боғлиқ эмаслигини сезсангиз бўлади, баракалла!

Аёлларга кундалик ҳаётда муомалангизни ўзгартиринг. Мсалан, кўчада уларни кўзингиз билан емай, рухсатсиз қўл тегизмай ёки уларнинг шахсий ҳаётига бурнингизни тиқмасангиз ҳам бўлди. Кейин, қадрдонларим, бошқа эркакларни ҳам мана шундай юриш-туришга ўргатинглар.

* * *