ОФК кубоги: «Дордой» «Балкан»ни енгиб, мусобақанинг кейинги босқичига чиқди

572

Бишкекнинг «Дордой» командаси ўзлари меҳмон бўлган ўйинда туркманларнинг “Балкан”ини 2:1 ҳисобида енгиб, ОФК кубогининг иккинчи саралаш турига чиқди.

Қирғизларнинг “Дордой”и билан туркманларнинг “Балкан” жамоаси ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида Бишкек клубининг ғалабаси билан якунланди. Шундай қилиб икки ўйиннинг умумий натижаси бўйича (3:2), “Дордой” ОФК кубогининг иккинчи саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ўйиннинг 8-дақиқасида ҳисобни “Дордой”нинг ҳужумчиси Алишер Азизов ажойиб голи билан очди.

Ўшда 31 январда ўтган командаларнинг биринчи учрашувида ҳам Азизов тўп киргизишга эришган эди. Энди иккинчи бор у “Матч ўйинчиси” сифатида танилди.

Кубокнинг кейинги босқичига ўтишга имкониятни сақлаб қолиш учун “Балкан”га тўп киргизиши керак эди, улар дарҳол ҳужумга ўтишди. Лекин “Дордой”нинг ҳимоячилари яхши ўйнаб, рақибларига тўп киргизиш имконият беришмади.

Ўйиннинг иккинчи ярмида Туркманистон клуби ҳисобни тенглаш харакатларидан чекинланмадилар, лекин “Дордой” яхши ҳимояланди, 53-дақиқада тўп киргиза олди.  Унинг муаллифи “Дордой”нинг ярим ҳимоячиси Авазбек Откеев бўлди.

Лекин, ўйиннинг энг сўнгида, 90-дақиқада, «Дордой» балканободлик клубнинг ярим ҳимоячиси Акмаммет Метдаевдан тўп ўтказиб юборди.

«Балкан» 1 — 2 «Дордой»

Голлар:
8’ Алишер Азизов («Дордой»)
53’ Авазбек Откеев («Дордой»)
90’ Акмаммет Метдаев («Балкан»)

«Дордой» билан«Балкан» ўртасидаги биринчи ўйин 1:1 ҳисобидаги дурранг билан якунланган. Иккинчи учрашув аввалида устунлик мезбон туркманлар клубида бўлган эди. Чунки улар меҳмонда ўйнаб тўп киргиза олишган. Уларга 1:0 ҳисоби билан ғалабага эришиш, ёки 0:0 ҳисоби билан дурранг ўйнаш ҳам етарли бўларди.

Бироқ биринчи ўйиндан кейин “Дордой” ўйинда устунликка эришиб нуфузи бўйича иккинчи ўринда турган Осиё клублари мусобақасининг иккинчи раундига йўлланма олишга эришди.

Кейинги босқичда «Дордой» «Шахин Асмаи» (Афғонистон) — «Хосилот» (Тожикистон) командаларининг ўртасидаги курашнинг ғолиби билан учрашади.

Иккинчи саралаш турининг биринчи ўйини Қирғизистонда 21 февралда, иккинчи ўйини эса 28 февралда меҳмонда ўтади.

Икки ўйиннинг натижаси бўйича ғолиб бўлган команда ОФК кубогининг гуруҳ этапига йўлланма олади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: ФК Дордой