Қобул: Олий суднинг ёнидаги портлашда 20га яқин киши ҳалок бўлди

592

Афғонистон пойтахти Қобулда, Олий суднинг ёнида ҳудкуш ўзини портлатди. Портлашдан 20га яқин киши халок бўлди. Қирқдан ортиқ киши турли жароҳатлар билан касалхоналарга етказилди.

Полициянинг маълумоти бўйича, портлаш Олий судга кириш ерида бўлган. Иш вақти тугаганлиги боис, ходимларнинг кўпи бинодан чиқаётган вақт бўлган.

Бомбани портлатган ҳудкуш ҳеч қандай чақириқ қилмаган. Суд биносидан барча одамлар зудлик билан чиқарилган.

«Портлаш овозини эшитиш билан Олий суднинг машиналар тўхтовчи ерига шошилдим, у ерда менинг яқиним ишлар эди”, — дейди гувоҳлардан бири.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг билдируви бўйича, жабрланганларнинг сони бундан ҳам ортиши мумкин, портлаш ерида тез ёрдам бригадалари ишларини давом эттиришмоқда.

Ҳозирча бирор террор ташкилоти портлашни ўз бўйнига олмади.

Муаллиф: Марат Абдикаликов

Сурат: Flickr/ Heinrich-Böll-Stiftung