Бишкек: Йигитни калтаклаган икки милиционер вақтинча ушловчи ерга қамалди

590

 Бишкекдаги «Оливье» кафесининг ёнида 21 ёшдаги йигитни калтаклаб кетиш бўйича милиция жиноят иши қўзғади. Икки милиционер қамоққа олинди — уларни ишдан бўшатиб, вақтинча ушлаш ерига ўтирғизишди.

Бишкекнинг Токтогул кўчаси ҳамда Манас проспектининг кесилишида жойлашган «Оливье» кафесининг ёнида 21 ёшдаги йигитни калтаклаб кетган икки милиционерни Бишкек милицияси қамоққа олди.

Қўлга олинганлар Свердлов районининг жиноятлари тергов бўлимида ҳамда уюшган жиноятчилик билан курашиш бўлимида тезкор ходим бўлиб ишлашган, иккиси тенг таҳминан 25 ёшда.

Калтаклаб кетиш факти бўйича “Бебошлик” моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, иккиси беш йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.

«Жабрланувчи стационар даволанишда бўлганлигидан, суд-тиббий экспертиза белгиланди. Унинг хулосаси бўйича олинган жароҳат даражаси аниқланади», — деди Kloop.kgга берган интервьюсида Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казибаев.

Қўлга олинганлар ишлаган бўлимларнинг етакчиларига нисбатан дисциплинар чоралар кўрилмоқчи.

Казибаевнинг сўзи бўйича, милиция аввал бошқаларни ушлаб олган, шунинг учун бошида Чуй вилоятининг Аламудун милиция бўлимининг ходимлари қўлга олинди деган маълумот чиққан.

Жабрланган йигитнинг акаси 1 февралда «инстаграм»га видео чиқарган, унда кафедан икки киши чиқиб, ёш йигитни калтаклашгани кўринади. У укасини “маст” милиция ходимлари калтаклашганини ёзган. Унинг айтишича, укаси операция бўлиб, бошидан қаттиқ жароҳатланиб, жағи синган.

Жабрланган йигитнинг қариндошлари ариза ёзишган сўнг уларга босим кўрсатила бошланган. Қариндошларининг айтишича, уларга «Жогорку Кенеш билан прокуратура ходимлари қўнғироқ қилиб», аризасини қайтиб олишни сўрашмоқда.

Муаллиф: Марат Абдикаликов