50дан ортиқ юристлар Саляновага қарши таъқибни тўхтатишни талаб қилишди

623

Қирғизистоннинг юристлари депутат ва собиқ прокурор Аида Саляновага қарши қўзғалган жиноий иш қайта кўриб чиқиш илтимоси билан бош прокурорга мурожаат қилишди. Унга Алексей Елисеевга адвокатлик лицензияни «ноқонуний берган» деган айб қўйилмоқда.

Бош прокурор Индира Жолдубаеванинг номига юборилган мурожаатга 56 адвокат имзо қўйган. Улар Аида Салянованинг ишига яна бир марта ҳуқуқий баҳо беришни илтимос қилишди.

Бош прокуратура Саляновага 2010-йили Юстиция министри бўлган вақтда Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини «ноқонуний» узайтирган деган айб қўйилмоқда. Қирғизистонда бу юрист қувилган президент Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг яқин кишиси бўлгани маълум.

Бош прокурорга мурожаат қилишда адвокатлар Елисеевга лицензия бериш қонунни бузиш эмаслигини айтишган.

«Адвокатлик лицензияси узайтирилаётганда ариза берувчи суднинг қарори билан кесилган эмас, қўзғалган жиноий иш эса адвокатлик фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилолмайди», — дейишди улар.

Миллий хавфсизлик қўмитаси Елисеевга лицензияни «ноқонуний бериш» иши бўйича Саляновани сўроқ қилган. Сўроқ беш соат давом этиб, натижада Салянова сўроқда айтилганлар тўғрисида ҳеч қандай маълумот тарқатмаслик ҳақидаги тилхатга имзо қўйган.

Бош прокурордан мухолифатчига

Собиқ юстиция министри ва бош прокурор Аида Салянова президент Алмазбек Атамбаевни 2015-йилнинг бошидан очиқ танқид қила бошлаган.

Унда бош прокурорлик лавозимидан кетаётиб Бишкекнинг ТЭЦига кўмирни ноқонуний олиб келганлик гумони билан унинг турмуш ўртоғига қарши қўзғалган жиноий ишидан кейин унга ҳам ҳукумат босим ўтказа бошлади деб билдирган.

2016-йили мухолифатчи «Ата-Мекен» партиясидан депутат бўлиб Атамбаевнинг конституцияни ислоҳ қилига қарши чиққан ва тез орада ўлканинг нуфузли мухолифатчи сиёсатчисига айланган.

Ўша йили унинг куёви шартли равишда етти йилга кесилган, бош прокуратура эса Салянованинг куёвига қарши — Елисеевнинг лицензияси бўйича — жиноий иш қўзғаган.

Елисеев ўша вақтда собиқ президент Курманбек Бакиевга ва унинг ўғли Максим Бакиевга боғлиқ кўплаган жиноий ишларга алоқаси бор одам қатори қаралаётган эди. Бош прокуратуранинг тахминида, Елисеевнинг лицензиясини узайтириб, юстиция министрлиги адвокатнинг шахсий ишига тегишли материалларни йўқ қилган.

Бакиев қувилгандан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган Елисеев сиртдан саккиз йилга кесилган.

Мухолифатнинг фикрича Саляновага қарши жиноий ишда сиёсий манфаатлар бор — 2015-йили у бош прокурорликдан кетиб, президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилганларнинг бирига айланди.

Салянованинг ўзи эса декабрнинг охирида «Азаттык» радиосига берган интервьюсида унга қарши қўзғалган ишда жиноят аломатлари йўқ эканлигини айтган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова