Баткен: Саккизинчи синф ўқувчиси ўз тенгдошини ўлдиришда гумонланмоқда

554

Саккизинчи синф ўқувчиси Баткен вилоятининг Қадамжой районининг Марказ қишлоғида ўз тенгдошини ўлдириш шубҳаси билан қўлга олинди. Тергов органлари у ўз синфдошини ўлдириб, сўнг ариққа яшириб қўйган деб ҳисоблайди.

Тергов фаразига кўра, одам ўлдиришга ўртадаги низо сабаб бўлган. Саккизинчи синфнинг икки ўқувчиси қишлоқнинг чеккасига боргандан кейин ўртада муштлашув юз берган.

Муштлашув вақтида ўқувчиларнинг бири иккинчисини қаттиқ буюм билан бошига ургани сабабли у ўлган.

«Жароҳатлар оқибатида у ҳалок бўлган. Шубҳали ўқувчи унинг ўлигини ариққа яшириб қўйиб кетиб қолган. Кейинги куни келиб, ўликни макка билан ёпиб чиққан”, — деб билдиради ИИМнинг матбуот хизмати.

Одам ўлдиришда шубҳаланилаётган ўқувчи қўлга олинди. Унга қарши “Одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди.

Жиноят кодексининг “Одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноятчининг мулкини мусодара қилиш билан 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова