Қуролли қароқчилар Бишкекнинг марказидаги кафедан 100 минг сом тўнаб кетишди

557

Қуролланган тўрт босқинчи Бишкекнинг марказидаги «Цзи Сян» хитой кафесига бостириб кириб, 100 минг сом олиб кетишди. Милиция талончилик бўйича жиноят ишини қўзғади.

Маска кийиб олган қуролли шахслар 6 февралда таҳминан кечки соат ўнда Марказий никоҳлар саройи биноси яқинида жойлашган «Цзи Сян» хитой кафесига кириб борган.

«Биз кетмоқчи бўлиб тургандик, лекин тарсиллаган овозни эшитдик. Аввалига салют деб ўйлаганмиз. Бир вақт ниқобли кишилар кириб келиб, баримизни ерга ётишимизни буюриб, бўлмаса ўлдиришини айтди. Биз қўрқиб кетиб уларнинг талабини бажардик”, — деди K-News ахборот агентлигига берган интервьюсида хитой кафесининг мижозларидан бири.

Воқеа шоҳидлари «Спутник» нашрига қароқчилар милтиқдан бир марта ўқ отишганини айтишди.

Сочма ўқ теккан стул
Кафедаги сочма ўқ теккан стул

ШИИБ қуролли тўрт жиноятчи кафенинг ходимларини қўрқитиб 100 минг сом олгач изларини яширишганини билдиради.

«Жиноятчилар кассада бўлган пулнинг барини олиб, номаълум манзилга яширинишган”, — деб айтилади милициянинг маълумотида.

«Вечерний Бишкек» нашри талончилар айрим мижозларнинг тилла тақинчоқларини ҳамда қимматбаҳо буюмларини ҳам тортиб олишганини билдирмоқда. Лекин милиция ҳозирча бу хабарни тасдиқламади.

Воқеа бўйича «Талончилик» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, милиция воқеани текширишни давом этмоқда.

Талончилар қўлга олинча мулкини мусодара қилиш билан бирга 8 йилдан 12 йилгача озодлигидан ажратилиши мумкин.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Сурат: «Спутник»