«Республика — Ата-Журт» спикерга қўйган даъвосидан бош тортди

551

«Республика — Ата-Журт» фракцияси «яхши урушдан ёмон муроса яхши” деб парламентнинг спикери Чинибай Турсунбековнинг хизматдан кетишини талаб қилишдан бош тортди. Аввал бу фракция уни регламентни бузишда айблаб келган.

«Республика — Ата-Журт»нинг етакчиси Омурбек Бабанов унинг фракцияси Турсунбековни хизматдан кетиши масаласини қўймаслигини 6 февралда билдирди.

«Жанжалдан кўра ёмон бўлса ҳам тинчлик яхши. Бу йил  — тарихий йил, бу йил президент сайлови бўлади. Жогорку Кенеш барқарор бўлиши керак, унинг устига икки фракция ҳукуматга ишонч кўрсатмаслик вотуми бўйича билдиришди», — деди у.

Аввал Бабанов Турсунбековнинг рухсати билан конституция қонунийлиги бўйича комитетдаги социал-демократларнинг сони икки кишига камайганига норози бўлган.

Энди комитетда КСДПнинг етти депутати бор. Жами комитетга 17 депутат киради.

Бабанов комитетда ҳар бир фракциядан тўртдан ортиқ депутат бўомаслиги керак эканини айтган. У спикер депутатларнинг сўзларига доимо комментарий беравермаслигига ҳам аччиқланган эди.

Турсунбековнинг ўзи 2016 йилнинг апрелига қадар етакчи бўлган социал-демократларга қилган муомаласи «Республика — Ата-Журт»нинг раҳбарига ёқмай қолган. У спикер уларга “ўзгача” муомала қилади деб ҳисоблайди.

«Барчага сўз берилиши керак. Спикер барча депутатларга бирдек муомала қилиш керак. Лекин ҳозир у адолатсиз, унинг КСДП фракциясига ўзгача муомаласи бор», —деган Бабанов.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова