Жалолобод шаҳар кенгашидаги баҳс: КСДП коалицияга кирди

548

Социал-демократлар Жалолобод шаҳар кенешининг кўпчилик коалициясига кирди. Аввалги партиялар иттифоқига уларнинг кирмай қолгани, КСДПнинг депутатларини норози қилган эди.

КСДП, «Киргизстан» ҳамда «Республика — Ата-Журт» Жалолобод шаҳар кенешида янги коалиция кўпчилигини тузишди. Унга 31 депутатнинг 18 нафари кирди. Бу охирги ойда коалиция тузиш бўйича иккинчи харакати.

Биринчи коалиция 12 январда «Онугуу — Прогресс», «Республика — Ата-Журт» ҳамда «Ата-Журт» фракцияларидан тузилган эди.

Бироқ президентни қўлловчи социал-демократларга оппозицияда бўлиш ёқмай, улар бу коалицияни “ноқонуний” деб чиқишган.

«Онугуу-Прогресс»нинг коалиция тузган депутатлари бирикмага социал-демократлар билан «Киргизстан»нинг депутатлари кирмай қолганини улар йиғинга келмай қолгани билан тушунтиришган.

КСДП билан «Киргизстан» ўзлари эса «коалиция тузиш масаласини бошқа ерда муҳокама қилишаётгани » учун йиғинга келмай қолишганини айтишган.

Натижада «Республика — Ата-Журт» биринчи коалициядан чиқиб, КСДП билан «Киргизстан»га қўшилиб кетгани учун иттифоқ тарқаб кетган.

Жалолобод шаҳар кенешининг депутатлари 11 декабрда сайланган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова