Мактаб ўқувчиси «кўк китлар»нинг профилактикаси тўғрисида: «Участка милицияси телефонимдаги барча ижтимоий тармоқларни текширди»

1092

Милиция мактабларда ўз жонига қасд қилишга боғлиқ белгиларни қидириб, текширув ишларини бошлади. Бишкекдаги мактабнинг ўқувчиси М. А. Бундай текширувларни қандай ўтаётгани ва милиционерлар билан ўқитувчиларга қандай шубҳа туғдираётганини айтиб берди.

«Сен чиндан ҳам бу ўйинни ўйнасанг керак»

«Ўлим гуруҳлари» тўғрисида кеча ўқитувчимиз айтиб берди. Уларнинг айтишича, «Кўк кит (Синий кит)» ва «Тинч уй (Тихий дом)» каби ўйинлар зарарли ва хавфли экан. Икки кундан бери мактабда ҳамма шу тўғрисида сўзлашиб қолишди.

Бугун синфга бешинчи соатда участка милиция ходими, инглиз тили ўқитувчиси ва руҳшунос кирди. Улар бизни қўлимизни текшириб, кесиклар бор-йўқлигини кўришларини айтишди. Сумкамиздан, кийимларимизнинг чўнтакларидан барча нарсаларни чиқаришимиз кераклигини айтишди.

Кесиклар ва ўз жонига қасд қилиш белгилари бор-йўқлигини текшириш учун билакларимизни кўришди. Кейин барчамизнинг телефонларимизни олиб, ижтимоий тармоқларни ва қўлланмаларни текширишди.

Менга навбат келганда милиционер смартфонимни диққат билан қаради: қўлланмалар менюсини саҳифалаб, расмларни кўриб чиқди. ВКонтактдан фойдаланиш-фойдаланмаслигимни сўради. Мен фойдаланишимни айтдим. Милиционер жавобимдан шубҳаланди.

Шунда менга саволлар ёғила бошлади. Телефонимда ВКонтактнинг иловаси бўлганлиги сабабли улар [милиционер билан ўқитувчилар] «кўк кит»ни ўйнайсан деб гумон қилишди. Улар телефонимни мазмунини текшираётиб «сен чиндан ҳам бу ўйинни ўйнасанг керак» деб қайта-қайта айтишди.

Ёнимда ноутбугим ҳам бор эди. Милиционер уни ҳам текшираман деди, бироқ текширмади.

Кейин барча ўғил болаларни доскага чиқаришди. Уларнинг чўнтакларини, қизларнинг эса сумкаларини текширишди. Бизда саволлар пайдо бўлмаслиги учун ўқитувчи бу текширув район ҳокимининг руҳсати билан олиб борилиаётганлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Бу менда чиндан ҳам савол туғдирди: Нимага ҳоким бизнинг нарсаларимизни ва телефонларимизни текширади?

Улар чўнтакларимизни ва сумкаларимизни текшириб битгандан сўнг, биз партага ўтириб, милиция ходими «ўз жонимга қасд қилишга 50 кун қолди» деган китобни кўтариб, уни ўқувчилардан кимдир ўқиган ёки ўқимаганини сўради.

Мен тўғри ўқидимми деб китобни номини овоз чиқариб ўқидим. Милиционер дарров сўради: «Сен нима ўқидингми?». Мен «йўқ» деб жавоб бердим. Синфдошларимдан ҳеч бири ўқимаган.

Билсак, бу китобни текширув вақтида мактабимиздаги 9-синфда ўқиган қиздан топиб олишибди. Кейин милиция ходими бу китобни ўқимаслигимиз кераклиги тўғрисида маъруза қилиб, «ҳаммаси шундан бошланишини» айтди.

Милиционер билан ўқитувчилар биз билан худди биз бир айб қилгандай, улар эса буни исботлагандай сўзлашишди. Шу сабабли улар ҳар бир майда нарсаларга осилишди.

Текшириш ярим соатга яқин давом этди. Бу вақтда менда қўрқув туйғуси пайдо бўлди.

Барчаси битгандан кейин масалан, менга китлар ёқса мен уни экранимга қўйиб олсам нима бўлади деб ўқитувчидан сўрадим. Шунда у мени руҳшуносга юборишини айтди.

Руҳшуносни фикри

Мактаб руҳшуноси Тинчтикбек Бакитовнинг фикрича, бундай текширувлар, шахсий буюмларни кўришлар ва смартфонларни текшириш шахсий даҳлни бузиш бўлиб ҳисобланади. Бундай текширувлар болаларнинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир қилиши мумкин дейди.

«Текширув актларининг ўзи катта одамлар томонидан ўсмирларга нисбатан ишончсизликдан хабар беради. Ўсмирлар қизиққонли қарорларга яқин, шу сабабли қарор чиқаришда  мутаносиблик, босим ўтказишнинг ўрнига диалог қилишга ҳаракат қилиш керак», — деб маслаҳат беради Бакитов.

Унинг фикрича, бундай текширувлар ўсмирларнинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бермайди.

«Мен билим бериш масканлари билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишига боғлиқ амалий ишларни системалаштиришга чақирар эдим», — деди Бакитов Кloop.kg билан бўлган суҳбатида.

Милициянинг фаолияти

Ўсмирлар билан ишлаш инспекциясининг раҳбари Азамат Абдрахмановнинг билдиришича, бундай чоралар «ўлим гуруҳлари»ни кескин турда тарқаб кетишига боғлиқ амалга оширилмоқда.

«Бизда бундай тезкор аралашиш ишлари бўлди. Сабаби бизнинг вақтимиз кам. Болалар [ўйинда иштирок этаётганини] яширишмоқда. Бу юқумли нарсани иложи борича эртароқ тўхтатиб қолиш биз учун аҳамиятли», — деди Абдрахманов Kloop.kgнинг бевосита эфирида.

Муаллиф: Регина Им