«Ататурк-Алатоо» университетининг дипломлари Туркияда энди қабул қилинмайди

673

Туркия халқаро «Ататурк-Алатоо» университетининг дипломларини яроқсиз деб топди. Бу вақтгача Истанбулнинг прокуратураси мазкур университетда сургундаги сиёсатчи ва диний маслаҳатчи Фетхуллах Гуленнинг «террористик ғоялари» тарқалмоқда деб гумон қилаётганини билдирган эди.

«Ататурк-Алатоо» университетининг халқаро муносабатлар факультети раҳбарининг ўринбосари Мавлюда Гусейнова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида Туркияда мазкур ўқув юрти бераётган дипломлар яроқсиз деб топилаётганини айтди.

«Олдин бизнинг талабалар ҳеч қандай муаммосиз у ерда [Туркияда] ишга жойлашиб юрган. Ҳозир эса талабалардан [ўлкага] нима мақсадда келганини сўрашмоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ўқув юртига бўлган муносабат Туркиядаги сиёсий вазият сабабли ўзгарган. Ўқув юрти Туркияга билим олиш учун юборган талабалар университетлар ёпилиб қолганлиги сабабли қайтиб келишига тўғри келган.

Истанбул прокуратураси томонидан университетга қўйилган айб исботсиз эканлигини айтади Гусейнова.

Унинг қўшимча қилишича, Туркиядаги прокуратура ҳеч қандай очиқ-аниқ билдирув қилмаган, ҳозирча биргина Hürriyet нашрида университетга нисбатан гумон қилаётгани бўйича маълумот бор.

«Бизнинг университет Қирғизистон Республикасининг қонунлари асосида ишлайди», — деди у.

Турк ҳукумати Гуленни 2016-йилнинг июль ойининг ўртасида Истанбул шаҳридаги ҳарбий тўнтариш ҳаракати бўйича айблаган.

Унда Туркия ҳукумати Қирғизистондан Гулен билан алоқаси бор барча маҳкамаларни ёпишни талаб қилган — бу эса 30 та билим бериш масканларига тегишли: уларнинг орасида «Себат» лицейлари ва «Ататурк-Алатоо» университети бор.

Қирғизистон эса билим бериш маҳкамаларини ёпишдан бош тортиб, Туркияни ўлканинг ички ишларига аралашмасликка чақирган.

Ҳозирда «Себат» лицейлар тармоғи қисман Қирғизистон тасарруфига ўтказилмоқда. Маориф министрлиги мазкур билим бериш масканларига нисбатан янги лойиҳани ишлаб чиқиб, янги ном бериш устида ишламоқда.

Муаллиф: Рустем Ильясов