Қирғиз спортчилари қишки Универсиадага форма ва керакли анжомларсиз кузатилди

572

Олмаотадаги Универсиаданинг тантанали очилишида қирғиз спортчилари умумий форма билан чиқмаган. Чанғиларни эса қирғиз спортчиларига стартдан олдин қозоқ ҳамкасбларидан сўраб туришга тўғри келган.

http://

Олмаотадаги Жаҳон қишки универсиада ўйинларининг тантанали очилишида қирғиз спортчилари турли спорт кийимларини кийиб чиқишди  — Қирғизистон ўз жамоаси учун ҳеч қандай умумий форма тайёрлаган эмас.

Қирғиз спортчиларига керакли кийимни (экипировка) икки йилда бир берилиши маълум бўлди. Ўз формаларини улар 2017-йилнинг февраль ойининг ўртасида ўтувчи Саппородоги (Япония) Осиё ўйинларидагини олишади.

«Уларнинг (спортчиларнинг) кўпчилиги Универсиададан кейин Япониядаги Осиё ўйинларига боради. Қоидага кўра, қишки кийимлар икки йилда бир марта берилади. Шу сабабли Осиё ўйинларигагина бериш қарори қабул қилинган», — деди «Бешинчи канал» билан бўлган интервьюсида ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлигининг вакили Нурдин Султанбаев.

Қирғизистон жамоасининг умумий кийими бўлмаган ва спортчиларга мусобақаларда иштирок этиш учун анжомлар ҳам берилмаган.

Турли дисциплина бўлишига қарамасдан чанғичилар билан биатлончилар битта чанғидан фойдаланишган.

Қирғиз спортчиларининг буюмлари.
Қирғиз спортчиларининг буюмлари.

«Биатлончилар коньки чанғиларидан фойдаланиб, классикада эса чанғисиз беллашишди. Старт куни у ёқ-бу ёққа бориб, қозоқлардан сўраб туришга тўғри келди», — деди биатлон бўйича мураббий Александр Левданский «Бешинчи канал» билан бўлган суҳбатида.

Чанғичилар билан биатлончиларнинг мураббийи ҳам битта бўлган. Натижада мураббий Александр Левданский 2-февралда чанғичилар билан биатлончилар бир вақтда мусобақага чиқиши керак бўлганда бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга югуришга тўғри келган.

Чанғичилар билан биатлончилар бир спорт объектида, «Алатау» чанғи-биатлон комплексида беллашишган.

Қирғиз биатлончиси Кундуз Абдикадирова. Сурат: Limon.KG.
Қирғиз биатлончиси Кундуз Абдикадирова. Сурат: Limon.KG.

Қирғизистонда бундай спорт комплекслари йўқ, шу сабабли Универсиадагача Қирғизистон жамоасининг спортчиларига тоғларда машқ қилишга тўғри келган.

«Ўлкада чанғи учун ҳам, биатлон учун ҳам бирорта стадион йўқ. Қорда юрувчи машина билан ўзимизга трасса тайёрлаймиз. Тоғда 2-3 трасса тайёрлаб олиб, ўша ерда машқ қиламиз. Нишонга отиш учун жой йўқ. Тирга чанғи билан боролмайсан», — деди Александр Левданский «Бешинчи канал»нинг журналистларига.

Чанғичилар Евгений Тимофеев ва Максим Гордеев. Сурат: Игорь Гарагуля, Ryce Travel Karakol.
Чанғичилар Евгений Тимофеев ва Максим Гордеев. Сурат: Игорь Гарагуля, Ryce Travel Karakol.

Қишки Универсиадада Қирғизистон номидан тўққиз спортчи спортнинг олти тури бўйича куч синашади — сноубординг, ски-кросс, чанғи спорти, биатлон, слалом ва фигурали учиш.

Олмотадаги жаҳон ўйинлари 29-январда бошланиб, 8-февралгача давом этади.

Қирғизистонлик спортчилар февраль ойининг ўртасида Япониядаги Осиё ўйинларида иштирок этишади. Осиё ўйинлари 19дан 26-февралгача давом этади. Спорт бўйича давлат Осиёдаги тайёргарликлар ва иштирок этиш учун тўққиз миллион сом сарфланиши айтилмоқда.

Муаллиф: Каминат Имирханова