«Боинг-747» юк самолётининг қулаши сабабли жабрланганлар вақтинчали турар-жойлар билан таъминланиб, Бишкекдаги хонадонларга давлат ҳисобидан жойлаштирилди.
Ҳукумат самолёт ҳалокатида жабрланган 11 оилани Бишкекда «барча шароитларга эга» вақтинча уйларга жойлаштирди.
Турар-жой берилгунга қадар уйсиз қолган 12 оила «Семетей» меҳмонхонасида яшаган — умумий 49 одам бўлса, уларнинг ичидан 30 нафари катталар, қолганлар ёш болалар.
Ҳозирда меҳмонхонада бир оила яшамоқда. Уни уйининг ярми бузилганлиги учун қайта қурилмоқда.
Юк самолёти «Манас» аэропорти ёнидаги Дача-СУ қишлоғига 16-январь куни эрталаб қулаган. Фожиа натижасида 38 одам қурбон бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги маҳаллий турғунларни ташкил қилади.
ФҲМнинг маълумотига кўра, самолёт қулаши натижасида келтирилган чиқим 186,5 млн сомни ташкил қилган. Фавқулотда ҳолатлар министрлиги вайрон бўлган уйларни, автомашиналарни, тозалаш ва қайта тиклаш, шунингдек жабрланганлар учун янги уйлар қуриш ишларининг баҳосини ҳисоблаб чиқди.
Самолёт 60дан ортиқ одам яшаган 26 уни вайрон қилган. Текширув ишлари якунлангандан сўнг «Боинг-747»га эгалик қилган компания жабрланганларга компенсация тўлаб бермоқчи.
Текширувга Қирғизистон, Туркия ва АҚШ иштирок этмоқда. Қирғизистон воқеа бўлган ўлка қатори, Туркия авиакомпания рўйхатга олинган ва самолёт фойдаланилган ўлка, АҚШ эса самолётни ишлаб чиққан ўлка қатори иштирок этмоқда.
Муаллиф: Метин Жумагулов