Бишкекнинг автобус ҳамда троллейбусларида Wi-Fi ўрнатилади

525

Бишкекнинг жамоат транспортларида Wi-Fi роутерлер, мониторлор ҳамда GPS-навигаторлар ўрнатилади. Февраль ичида аппаратура текширилиб, автобус ҳамда троллейбусларда бепул интернет март ойидан бепул интернет март ойидан бошлаб ишлай бошлайди.

Бепул Wi-Fi билан мониторлар барча троллейбусларда  ўрнатилди : уларнинг Бишкекда умумий сони 150тани ташкил қилади.

Бундан ташқари 96 автобусда Wi-Fi роутерлар билан GPS-навигаторлар ўрнатилди.

Бу жамоат транспортларда бепул интернет биринчи марта ўрнатилаётган ҳолат эмас.

2016 йилнинг декабрида Ўш шаҳрига бепул Wi-Fi ҳамда электрон чипта ҳисобловчи автобуслар олиб келинган. Янги автобуслар кичик автобуслар ўрнига киргизилиб, шаҳардаги харакатни осонлаштирган.

2016 йилнинг апрель ойида эса Tez компанияси Бишкекнинг уч троллейбусига Wi-Fi ўрнаган.

Бишкек мэри Албек Ибраимов 2016 йилнинг декабрь ойида ўтказган матбуот йиғинида пойтахтдаги автобус ва троллейбусларнинг сонини кўпайтиришна ваъда берган.

Муаллиф: Мадина Машанло