«Республика — Ата-Журт» ДРХнинг етакчисини хизматдан олишни талаб қилишди

548

«Республика — Ата-Журт»нинг депутатлари Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) етакчиси  Тайирбек Сарпашевнинг хизматдан кетишини талаб қилишди. Улар Максим Бакиевнинг ер участкасига солинган арестни ДРХ бекор қилганидан норози.

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг етакчиси Омурбек Бабанов Максим Бакиевнинг ер участкасини қайта рўйхатга олдирганлиги учун ДРХнинг етакчиси Тайирбек Сарпашевни танқид қилди.

«ОАВларидан бирига берган интервьюсида Сарпашев 3 млн. долларлик  Максим Бакиевнинг ер участкасини нима учун қайта рўйхатга олишга рухсат берганини изоҳлашга харакат қилган. У буни Бишкек шаҳар судининг қарорига қарамай қилмоқда. Қандай қилиб бундай  раҳбарга сайловчиларнинг рўйхатини ишониб топшира оламиз» — деди у.

Фракциянинг депутатлари Сарпашевни хизматдан кетгазиш масаласини премьер-министрга хавола қилишларини билдиришди.

“Онугуу-Прогресс» факцияси яна бу масалани ўз йиғинида кўриб чиқмоқчи.

Сарпашев «Заноза» нашрига берган интервьюсида Максим Бакиевнинг ер участкасига таъқиқ солинмаганини айтди.

«Скрябин кўчаси 45-45а манзили бўйича жойлашган Бакиевнинг ер участкаси нима учун миллийлаштирилган объектларнинг рўйхатига кирмай қолганини терговчилар аниқлаб беришади деб ўйлайман. Қайта рўйхатга олинаётганда 1,28 га ерни эгаллаган бу ер участкасига ҳеч қандай таъқиқ қўйилган эмас эди», — деди у.

Тайирбек Сарпашев Давлат рўйхатга олиш хизматини 2015 йилнинг ноябридан бери бошқариб келади.

Муаллиф: Анна Капушенко