КТРК «Ақл ордо»ни камчиликларини бартараф қилади

515

Жамоатчилик телерадиокорпорациясининг бош директори Илим Карипбеков канал «Ақл Ордо» интеллектуал дастури бўйича блоггернинг танқидий фикрларини қабул қилиб, камчиликларини бартараф қилишини билдирди. Бу вақтгача фаол Бекзат Пирматов дастур мағзини танқид қилиб, ундаги ўқувчиларга берилаётган саволларга «шармандали аҳмоқона» саволлар деб баҳо берган.

Карипбеков «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида «Ақл Ордо» дастури (СТС каналидаги «Энг ақлли»нинг ўхшаши) бўйича Бекзат Пирматовнинг мақоласидаги «объектив танқидий фикрлар» бўйича камчиликлар бартараф қилинишини ёзди.

«Бугун эл дастур бўйича масъул ходимлар билан сўзлашдим, дастурнинг салбий ва ижобий томонларини муҳокама қилдик. Бу блогдаги барча объектив танқидий фикрлар қабул қилинди ва тегишли камчиликлар кейинги дастурларда бартараф қилинади», —деб ёзди Карипбеков.

http://

Ўз колонкасида Пирматов «Ақл Ордо» дастурини мазмунан танқид қилиб, ундаги ўқувчиларга берилаётган саволларни «аҳмақона» саволлар деб атаган.

«Менинг фикримча бу дастур ёшларни завқлантириб, ақлли болаларни кўрганда уларга тенглашиб, улардай ёки улардан ҳам ақлли бўлишга ҳаракат қилиши керак эди. Бироқ бу дастурни кўрганда биз ботқоққа ботаётганимизни тушунасан», — деб ёзган Пирматов.

Блоггер мазкур дастурни «интеллектуал» деб атамай, «ҳажвий» деб атаса бўлишини билдирган.

«Бу дастурнинг муҳаррирлари бизнинг бутун миллий каналимизни, балки бутун ўлканинг номидан халқ олдига чиқишмоқда. Энди шу 16 ёшдаги дароздан бир ҳафтада неча кун бор эканлигини қандай сўрасин?» — деб ёзган у.

«Ақл Ордо» дастури Россиянинг «Энг ақлли» лойиҳасига ўхшаган. Унда ўқувчиларга турли мавзуда интеллектуал саволлар берилади. Мавсумда энг кўп тўғри жавоб берган ўқувчи «Энг ақлли» деган номга эга бўлади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова