«Давлатга зиён келтиргани учун». Лукашенко Россельхознадзорнинг етакчисига иш қўзғашни топширди

525

Беларуссия президенти Александр Лукашенко россиялик қишлоқ хўжалик назоратининг (россельхознадзор) етакчиси Сергей Данквертга қарши иш қўзғаш бўйича топшириқ берди. Расмий сабаби — «давлатга зарар келтиргани учун».  Юқорида айтилган Россия маҳкамакаси Беларуссиядан гўштни киритиш таъқиқланган, уларнинг тахминида беларусники деб украин гўшти киритлмоқда.

Беларуссия президенти Россельхознадзорнинг етакчисини Беларуссиядан гўшт келмаслигидан манфаатдорликда айблади.

«Менимча: биринчидан — бу Данкверттерлар — манфаатдор томон, ҳар бирининг катта латифундияси бор (хусусий ерлар), уларнинг ўзлари қайсидир маҳсулотни етиштиришади ёки ўзларининг хусусий мулклари бор. Улар сўзсиз сифати ва баҳоси бўйича беларус маҳсулоти билан рақобатлаша олмайди. Энди тушуняпсизми, нима учун бу чекловлар киритилётганини. Мен яна айтдим президентга — тартибга сол», — деди Александр Лукашенко журналистлар билан бўлган учрашувда.

Беларуссия президентининг шундай норозилигини Россельхознадзорнинг икки беларуссиялик ишхонадан гўшт киритишни таъқиқлаган қарори яратган.

Россиялик маҳкаманинг тахминида беларуснинг гўшти қатори ўлкага украин гўшти киритилмоқда. Беларуслар аввал ҳам ўзлариники қатори Украинанинг ва таъқиқланган Европа маҳсулотларини Россияга киритмоқда деган гумон бор эди.

Беларусдан Россияга бошқа гўштни юборишда лаборатория назорати кучайди — Россельхознадзорнинг билдирувида гўштдан сальмонелла бактерияси топилган.

«Россельхознадзор ва унинг етакчиси ҳозирда қабул қилинган қонунларнинг асосида нафақат Россия, балки халқаро қонунлар асосида ҳам иш олиб бормоқда», — деди россиялик маҳкаманинг расмий вакили Юлия Мелано.

Сергей Данкверт унга нисбатан иш қўзғалганлиги тўғрисида  расмий билдирув олмаган.

Россия Беларус билан чегара ҳудудини 1-февралда киритган. Бу тўғрисидаги буйруқни ФСБнинг етакчиси Александр Бортников берган. Аввал чегара аниқланмаган эди. Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, Бортников икки ўлканинг орасидаги шартномани бузди.

Икки ўлка орасидаги чегарани очиқ бўлиши россияликларга Европага эртароқ етишга имкон берди. Масалан, шу йўл билан Россиядан рассом Петр Павленский чиқиб кетган, унга Москвадан чиқиб кетиш таъқиқланган эди.

Россия билан Беларуссия орасидаги муносабатларнинг чигаллашиши Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, ўлканинг Ғарбий давлатлари билан яқинлашишининг хавотиридан юзага келган.

2017-йилнинг январида Беларуссия 80 ўлканинг унинг ичида Евроиттифоққа кирган ўлкалар ҳам бор, фуқаролари учун 5 кунлик визасиз режимни киритган эди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева