Бишкек мэрияси «ўлим гуруҳлари» сабабли интернет-кафеларни тунда ишлатмасликни таклиф қилди

631

Ўсмирларни ўз жонига қасд қиишга ундаётган дейилган виртуал ўйинларнинг тарқалиши сабабли Бишкекнинг вице-мэри Айгүл Рискулова интернет-кафелернинг тунда ишламаслигини таклиф қилди. Милиция шу туфайли интернет-клубларда рейдларни олиб бормоқда.

«Ўлим ўйинлари» тарқалиши бўйича ўтган ҳукумат йиғинида Рискулова тунда интернет-кафелерни ёпишни таклиф қилди.

Ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга туртиши мумкин дейилган виртуал ўйинларнинг тарқалишига боғлиқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари компьютер клубларда рейдларни бошлади.

Клубда топилган болаларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тегишли тарбия бермаганлиги учун ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эканлиги айтилди.

Милиция ходимлари клубда ишлаганларга кечки 10дан кейин клубда вояга етмаганлар топилса, клубга турли чоралар кўрилиши, зарур бўлса клуб ёпилиши мумкин эканлиги тўғрисида огоҳлантиришди.

«Ўлим гуруҳлари»

Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш мавзуси интернетнинг қирғиз сегментида «Спутник» нашрининг мақоласидан кейин бошланган, унинг муаллифлари ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйин «Қирғизистонга етди» деб ёзишган.

Бироқ милиция Қирғизистонда интернетдаги материал сабабли ўз жонига қасд қилган ҳолат бўлмаганини билдирди.

Шунга қарамай, ИИМ интернетда «ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйинларнинг тарқалишини» назорат қилишга ваъда берди, бироқ бу иш қандай амалга оширилиши номаълум.

Биринчи марта «ўлим гуруҳлари»нинг мавзуси Россиянинг «Новая газета» нашрининг мақоласида тасвирланган.

Мақолага кўра, бу «ўйиннинг» маъноси бўйича бундай гуруҳларнинг маъмуриятлари мактаб ўқувчиларини ўйинга чақириб, айим бир хэштеглардан фойдаланиш билан ижтимоий тармоқларда кўк китнинг расмини қўйишни таклиф қилишади. Кейин улар мактаб ўқувчиларини турли топшириқларни бажаришга кўндириб, охирида ўз жонига қасд қилишгача олиб борган топшириқларни беришади.

«Новая газета»нинг материали журналистик жамоатчилик томонидан танқид қилинган. Ҳамкасблар мақолада ўз жонига қасд қилиш билан «ўлим гуруҳлари»нинг орасидаги сабаб ва натижаларга боғлиқлигини исботламаган деб ҳисоблашган.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов