Қуролланган киши машҳур музейнинг қоравулига ҳужум қилди. Полициянинг билдирувига кўра, у «Аллаху акбар!» деб қичқириб, ҳарбийга ҳужум қилган. Ҳарбий енгил жароҳатланиб, ҳужум қилган кишига беш марта ўқ узилган. Ҳозирда у касалхонада.
Гувоҳлар турли сўзларни айтишмоқда. Бирининг сўзида, ҳужум қилган киши музейга икки чемодан билан келган, шу билан у қоравулларнинг эътиборини тортиб, ҳарбийга ҳужум қилган.
Бошқаларнинг сўзларида эса, кишининг қўлида чемодан эмас, рюкзак бўлган, шунингдек, у мачета билан қуролланган эди.
Ҳужум қилган кишини беш марта отишган, унинг жароҳати оғир: касалхонага олиб бориб, операция қилинмоқчи.
Ундан портловчи моддалар топилмаган, бироқ Франция премьер-министри Бернар Казнев Луврдаги ҳужумни «террор» деб баҳолади.
Париж полицияси яна бир кишини қамоққа олган, унинг билдиришича, бу киши ҳам ҳужум вақтида ўзини шубҳали олиб юрган.
Луврга келганларнинг барчаси музейдан чиқарилган, атрофидаги ва яқин жойдаги метронинг барча станциялари қуршовга олинган.
Сўнги икки йил оралиғида Францияда террористик ҳужумлардан 230 киши ҳалок бўлган.
Муаллиф: Айдай Иргебаева
Сурат: REUTERS