Гуленнинг лицейлари қисман Қирғизистон тасарруфига ўтади

641

Туркиядан қувғин қилинган диний арбоб Фетхулах Гуленга алоқаси бор деб ҳисобланган «Себат» билим бериш маҳкамалар тармоғининг уюштириш кенгашига Қирғизистоннинг билим бериш министрлиги киради. Қирғиз давлати Туркия лицейларининг ва ОЎЮларнинг уставини ва номини ўзгартиради.

Билим бериш министрлигининг «Себат»нинг уюштирувчи кенгашига киритиш тўғрисидаги қарорни Қирғизистон ҳукумати 3-февралда қабул қилди.

Министрлик Туркия билим бериш маҳкамаалирининг — 16 лицей, тўрт мактаб ва «Ататурк-Алатоо» халқаро университети — янги устави ва номини ишлаб чиқди.

«Ҳозирда “Себат” уставининг лойиҳаси ишлаб чиқилди, рўйхатдан ўтиш учун юстиция органларига жўнатилади. Уюштирувчилар кенгашидаги ўзгаришлардан ташқари билим бериш маҳкамасининг номи ўзгаради», — деб айтилади министрликнинг билирувида.

«Себат» маҳкамасининг матбуот котиби Зафарбек Сулайманов билдиришича, ҳозирда лицейларнинг ва университетларнинг янгича иш олиб бориш формати муҳокама қилинмоқда.

«“Себат” — бу хусусий ташкилот, бироқ президентнинг пресс-конференциясидан кейин министрликни уюштирувчилар гуруҳига киритиш таклифини муҳокама қила бошлаган[…] Бу вақтгача биз 25 йил хусусий ишхона қатори ишладик, ҳозир эса қандай қилиб биргаликда ишлашни муҳокама қиляпмиз», — деди у.

«Себат» билим бериш масканини туркиялик мухолифатчи Фетхуллах Гулен асос солган.

Фетхуллах Гулен. Сурат: haber
Фетхуллах Гулен. Сурат: haber

Ҳозирда Қирғизистонда Гулен асос солган 30 билим маскани ишламоқда. Уларда 12 000 бола билим олади.

Истанбул прокуратураси «Ататурк-Алатоо» университети Гуленнинг «террор ғояларни» тарқатишда гумонланмоқда. Қирғизистондаги турк лицейлерининг ва «Ататурк-Алатоо» университети атрофидаги можаролар 2016-йилнинг июлида бошланган.

Турк ҳукумати Гуленни 2016-йили июлда Истанбулдаги амалга ошмай қолган ҳарбий тўнтаришни уюштиришда айблаган. Туркия ҳукумати Қирғизистондаги Гуленга алоқаси бор барча маҳкамаларни ёпишни талаб қилган.

Жавоб тариқасида қирғиз ҳукумати ўлканинг ички ишларига аралашмаслигини билдирган.

Гулен ўзи АҚШда яшайди. Туркия ҳукумати Америка ҳукуматидан уни ўлкадан чиқаришни талаб қилган.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли