Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари нимаси билан юқумли бўлиши мумкин ва қандай қилиб ваҳимага тушмаслик керак

2185

Ижтимоий фанлар доктори Назгул Кулова «ўз жонига қасд қилганларнинг» ўйинлари тўғрисида жамиятда қизғин муҳокама бўлаётганда, сокинлик билан ваҳимага берилмасликни ёзади.

Колонканинг муаллифи: Назгул Кулова, ижтимоий фанлар доктори, ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларин ўрганган.
Колонканинг муаллифи: Назгул Кулова, ижтимоий фанлар доктори, ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларин ўрганган.

Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳоллари бугунги кунда дунёнинг кўп давлатларида асосий масала. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БСТ) статистика маълумотига кўра 15-19 ёшдагиларнинг ўлим сабаблари орасида ўз жонига қасд қилиш иккинчи ўринда туради.

Собиқ Совет иттифоқи ўлкаларида вазият қандай эканлигини айтиш қийин, сабаби бу ўлкалар жумладанҚирғизистон ҳам болалар ва ўсмирлар орасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни беришмайди. Бу нарса иттифоқ замонидан бери давом этиб, у вақтда «ўз жонига қасд қилиш — бу буржуазия жамиятига хос нарса, СССРда ўз жонига қасд қилиш йўқ» дейилар эди.

Бироқ Совет иттифоқида бошқа ўлкалар каби ўз жонига қасд қилганлар бўлган, бироқ бу руҳий касаллик сабабли дейишган, агар одам тирик қолса, унда уни руҳий касалхонага ётқизиб даволай бошлашган. Шунга ўхшаш муомала, кўз қарашлар бизда ҳам ҳукм суриб келмоқда.

Жинга чалинганларгина ўз жонига қасд қилишга олиб келади деган тушунча бизда ҳамон ўз кучида. Агар қайсидир оилада ўз жонига қасд қилган ёки шунга ҳаракат қилган бўлса, бу тўғрисида мазкур оила ҳеч кимга ҳеч нарча айтмайди. Бу яхши эмас, яширмаслик керак, сабаби ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган вақтда одамнинг ўзини-ўзи йўқ қилишини белгилаб, унга ёрдам бериш керак, бугун эса у бошқа йўл билан ўз мақсадига етиб, барибир ўз жонига қасд қилиши мумкин.

Эрнест Хемингуэйнинг оиласида ундан бошқа ўз жонига қасд қилганлар бўлган. Сурат: «Ernest Hemingway Photographs Collection. John F. Kennedy Presidential Library and Museum, Boston.»
Эрнест Хемингуэйнинг оиласида ундан бошқа ўз жонига қасд қилганлар бўлган. Сурат: «Ernest Hemingway Photographs Collection. John F. Kennedy Presidential Library and Museum, Boston.»

Ўз жонига қасд қилганларнинг оиласига ҳам ёрдам бериш керак, сабаби улар учун бу катта шок. Америкалик машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуэй ўз жонига қасд қилганини ҳамма билса керак, бироқ унинг оиласида бу вақтгача ҳам, кейин ҳам ўз жонига қасд қилган ҳоллар бўлганини ҳамма билса керак. Унинг отаси, акаси, опаси ва набираси ўз жонига қасд қилишган. Аниқроқ айтганда, яқинлари, қариндошларининг ўз жонига қасд қилиши оиланинг бошқа аъзоларига ҳам таъсир қилади.

Бироқ ўз жонига қасд қилиш бу воқеа бўлган оиланинг аъзоларига эмас, умумий атрофдагиларга таъсир қилади. Ўз жонига қасд қилишнинг юқумли таъсирига батафсил тўхталгим келади, сабаби бу нарча унчалик ҳам камёб кўриниш эмас.

Таниқли француз социологи Эмиль Дюркгейм «Ўз жонига қасд қилиш: социология этюди»(1897) деган машҳур китобида юқорида айтилган эффект бўйича бир неча мисолларни келтиради. Бу воқеа француз армиясида бўлган. Бир аскар кузатувда турган будкасида ўз жонига қасд қилади, кейин бир неча кун ичида бу будкада турган яна бир неча аскар ўз жонига қасд қилади. Будкани ёқиб юборишгандан сўнг ўз жонига қасд қилганлар тўхтаган.

Бундай мисоллар кўп.

Фанда буни «cluster suicide» ёки «copycat suicide» дейишади. Бу кўринишнинг яна бир аталиши бор — «Вертернинг эффекти», у Иоганн Гётенинг «Ёш Вертернинг азоби» номли романидаги (1744) севги азобида ўз жонига қасд қилган бош қаҳрамоннинг номига қўйилган.

Бу роман нашр қилингандан кейин бутун Европада ёшлар орасида ўз жонига қасд қилганларнинг сони ортган. Иложсизликдан китобни нашр қилиш ва уни ўқишни таъқиқлшгача боришди. Бу ёшлардаги севгидаги бахтсизликни тахмин қилса бўлади. Романнинг эълон қилиниши қайсидир даражада  бамайлихотир, тўлган нарсани ёрган бигиз бўлди, ўлимнинг сабаби эмас, баҳонаси бўлди.

Голливуд актрисаси Мерилин Монро ўлганда унга тақлид қилиб ўз жонига қасд қилганлар кўп бўлди. Сурат: Getty images
Голливуд актрисаси Мерилин Монро ўлганда унга тақлид қилиб ўз жонига қасд қилганлар кўп бўлди. Сурат: Getty images

Тақлидан ўз жонига қасд қилганларни америкалик социолог Дэвид Филлипс яхши ўрганган, бундай нарсани сезган: ўз жонига қасд қилган ҳолатларга ОАВлар батафсил тўхталиб, бу ҳақда кўп ёзишган, бундай вазиятлар кескин ортган, айниқса таниқли одам ўз жонига қасд қилса. Бўлганда ҳам бу ўсиш ўз жонига қасд қилган одамга алоқаси бор ижтимоий гуруҳда сезилган. Ўз жонига қасд қилган машҳурлар, масалан Мэрилин Монро, Окада Юкико ва бошқалар сабабчи бўлган қасд қилиш ҳолларининг ўсиши тўғрисида илмий тадқиқотлар бор.

1978-йили Венада метро очилган, поезд остига сакраб ўз жонига қасд қилиш энг кўп учраган усул бўлганлиги учун бундай нарса Вена метросида ҳам бўлди. Ҳар битта мана шундай воқеани ўша вақтдаги австриялик ОАВлари батафсил ёритишар эди, шу сабабли ўз жонига қасд қилганларнинг сони ортиб кетган.

«Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича Австрия ассоциацияси» мана шундай воқеаларни тўғри ёритиш бўйича ОАВ махсус қўлланма ишлаб чиққан. Ярим йил ичида метрода ўз жонига қасд қилганларнинг сони 80 фоизга камайган.

Мана шу ўрганишлар асосида БСТ (ВОЗ) махсус брошюра-қўлланмаларни ишлаб чиққан, унинг ичида журналлистлар учун «Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш: ОАВ мутахассислари учун қўланма» (Preventing suicide: A Resource for Media Professionals)ни нашр қилган, унда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини ОАВлари қандай ёритиш кераклигининг икир-чикиригача ўрганиб, тушунтириб берган маслаҳат-таклифлар бор.

Унга кўра, журналистлар ортиқча аниқликдан қочиши керак ва сабабларини майда-инжасигача, ўз жонига қасд қилиш усулини ёзмасликка, ўликнинг расмини эълон қилмасликка ҳаракат қилиши керак. Бироқ тажрибада учрашича, биринчи навбатда рейтингни ўйлаган ОАВлари воқеанинг икир-чикиригача ёзиб, уларнинг расмларини эълон қилиб, махсус бўлмаса ҳам одамларнинг ўз жонига қасд қилишга ундашади.

Сўнги кунлардаги воқеалар юқорида айтилган Вертер эффекти қандай ишлашини кўрсатди. Қирғизистондаги бир янгилик портали ижтимоий тармоқларда ўрин олган ўз жонига қасд қилганларнинг гуруҳлари ва ўйинлари тўғрисида аниқланмаган, бироқ катта ҳажмдаги материални ёзиб чиқишди. Уни бошқа ОАВлари дарров олиб, унинг ортидан тарқатишди, аҳоли ижтимоий тармоқларда устараларнинг, қон томири кесилган қўлларининг суратлари бўлган материалларни бўлиша бошлашди.

Агар уч кун аввал қирғизистонликларнинг кўпи бу гуруҳлар, ўйинлар тўғрисида ҳеч нарса билмаса, ҳозир буларни билмаган одам қолмади. Бу шов-шув билан Бишкекда ўз жонига қасд қилган 15 ёшдаги ўсмирнинг ўлими орасида боғлиқлик борми ёки йўқми ҳозирча бир нарса айтиш қийин, бироқ ўз жонига қасд қилиш мавзусини янгиликларда, ижитмоий тармоқларда биринчи ўрнига чиқиши ўсмирнинг ўз жонига қасд қилиш учун сўнги қадамни ташлашига сабабчи бўлиб қолиши эҳтимол.

Шунинг учун бундан кейин шунга ўхшаш воқеаларга йўл қўймаслик учун тақлидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича БСТнинг тавсиялари билан ОАВларини танишиб чиқишга мажбур қилиш керак деган фикрдаман. Умуман олганда бу масалани ҳал қилиш учун тизимли иш-ҳаракатлар керак.

Муаллиф: Назгул Кулова