Россия: ФХХнинг ходимлари АҚШ фойдасига давлатга сотқинлик қилган деб айбланди

517

ФХХнинг (ФСБ) қўлга олинган икки ходимига ва «Касперский лабораторияси»нинг топ-менеджерига АҚШнинг фойдасига давлатга сотқинлик қилган деган айб қўйилди. Аввал Россиянинг ОАВлари махсус хизмат вакилларининг қамалишига боғлиқ «Шалтай-Болтай» хакер гуруҳи жиноий ишда йўқ бўлиб чиқди.

«Жамоа 29» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг етакчиси Иван Павлов АҚШнинг фойдасига давлатга сотқинлик қилиш бўйича айб уч кишига қўйилганини «Интерфакс» маълумот агентлиги билдирди.

«Михайловга, Докучаевга ва Стояновга АҚШнинг фойдасига давлатга сотқинлик қилиш бўйича айб қўйилди», — деди у.

Павлов айбланувчиларнинг бирини адвокати эканлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ишнинг материалларида «Шалтай-Болтай» хакер гуруҳининг тахминий асосчиси Владимир Аникеев тўғрисида маълумот йўқ.

Давлатга сотқинлик ва хакерлика қарши иш бўйича тўрт киши — Россия ФХХнинг маълумот хавфсизлик хизматининг (МХХ) бўлим раҳбари Сергей Михайлов, нинг қўл остидаги ходими Дмитрий Докучаев, «Касперский лабораторияси»нинг топ-менеджери Руслан Стоянов ва журналист Владимир Аникеев қамоққа олингани декабрнинг охирида Россиянинг ОАВларида хабар қилинган.

Чапдан ўнгга: ФХХнинг Маълумот хавфсизлик бўлими раҳбарининг ўринбосари Сергей Михайлов, майор Дмитрий Докучаев, «Касперский лабораторияси»нинг топ-менеджери Руслан Стоянов ва журналист Владимир Аникеев.
Чапдан ўнгга: ФХХнинг Маълумот хавфсизлик бўлими раҳбарининг ўринбосари Сергей Михайлов, майор Дмитрий Докучаев, «Касперский лабораторияси»нинг топ-менеджери Руслан Стоянов ва журналист Владимир Аникеев.

«Интерфакс» маълумот манбаанинг билдиришича, бу кишиларнинг барчаси «Шалтай-Болтай» хакер гуруҳи тўғрисидаги иш бўйича ўтишган. У 2013-йили юқори даражадаги одамларнинг хатларини  ўғирлаб, ижтимоий тармоқларга эълон қилиш билан танилган.

«Бу ишга аралашганларнинг ҳар бири билан ўз иши билан машғул бўлган — бири киберҳужумлар схемаларини ишлаб чиқиб, фойдаланган, бошқаси чет ўлкалик махсус хизматлар билан ишлаган. Бу бўйича бирга юрган ва қоида қатори ўзаро жанжаллашган эмас», — деди у нашрга.

АҚШнинг марказий разведка бошқармаси (МРБ) Россиянинг ФХХнинг давлатга сотқинлик қилиш бўйича айбланаётган ходимлари МРБга яширин маълумот беришган деб айбланишаётгани тўғрисидаги хабарга ҳеч қандай изоҳ беришмаган.

Муаллиф: Александра Титова