«Ўлим гуруҳлари» ҳақида ёки нима учун фанзандингиз билан дўст бўлишингиз керак?

772

Галина Фильева — катта кишиларга ва ўсмирларга можаро, жанжалларнинг натижалари билан курашишга ёрдам берган гештальт-терапевт, унинг фикрича ўз жонига қасд қилишларнинг асосий сабаби — «ўлим гуруҳлари»да эмас, балки дўст-ўртоқлари билан муомалада ёки оиладаги масалаларда. Матн унинг айтганлари бўйича ёзилди.

Ҳозир кўплаган ота-оналар ижтимоий тармоқларда «ўлим гуруҳлари» тўғрисида ёзишмоқда, уларни тушунса бўлади, фарзандидан ажараб қолмайлик деб хавотирда. Ҳаммага ҳам яқин кишинисини йўқотиш даҳшатли — энг баҳсли мавзу. Қўрққанидан туйғуларга берилиб кетган ота-оналар кўп вақтларда аччиқланиб, уларни калтаклашгача боришади, ҳаммма нарсани таъқиқлай бошлашади, баъзан эса қўрқитишади ҳам.

Галина Фильева, гештальт-терапевт.
Галина Фильева, гештальт-терапевт.

Ота-оналари тушуниши керак, барча ўсмирлар қайсидир бир вақтда ўлим тўғрисида ўйлана бошлашади, бироқ бу уларнинг яшагиси келмагани учун эмас. Бу уларнинг қийинчиликлар билан курашишдаги имкониятларинигина белгилайди. Ўша вақтда уларга ёрдам керак, маънавий эмас, насиҳат эмас, дўстининг ёрдами.

Болалар ўлим тўғрисида ўйланса, улар ўз жонига қасд қилишга тайёр экан деган хулоса чиқариш нотўғри.

Ота-оналари туйғуларга берилиб, ўзларини йўқотмасликлари керак. Сабаби улар аччиқланиб, фарзандига қаттиқ гапириб, қайта уларни ўзларига тескари қилиб олишлари мумкин. Кўп вақтларда ота-онаси қайсидир сабаб билан боласини уруша бошласа, ўз муаммоларини ҳеч кимга айтмай, бўлишгиси келмай қолади. Бир-бирини тушунмаслик бошланади.

Ўсмир ёшда — қайсидир бирлашмаларга, гуруҳларга ёки субкультурага қўшилиши оддий кўриниш. Эмо-маданияти чиққанда ҳам ота-оналар хавотирланган, сабаби бу маданият ўзини-ўзи қийнашга йўлганлиги учун одамни ўз жонига қасд қилишга ҳам олиб келиши мумкин. Бироқ ҳаёт кўрсатгандай, унга мода ўтиб кетди, болалар эса вояга етиб, ақлли бўлишди.

Ўсмирлардаги бошқалардан бир нарса билан ажралиб туриш, таваккалликка бориш истаги — оддий нарса.

Тўғри, таваккал гуруҳига кирганлар ҳам бор, бироқ бу уларнинг ўз жонига қасд қилишни хоҳлашидан эмас, салбий таъсирини кўрсатувчи ёмон гуруҳларга қўшилиши оқибатидандир. Бироқ улар асосан, ёрдам берадиган яқинлари йўқ, ота-оналари билан муносабатлари ночор болалар.

Бундай болалар маҳаллий оилалардан ҳам чиқади, бироқ улар аниқроқ айтганда, инсонийлик қадрига асосланган бўлиши мумкин. Улар ўзига-ўзи ишонмаган, керак бўлса ота-оналари уларнинг фикрига қизиқмаган ўсмирлар.

Болаларни тарбиялаганда бошиданоқ улар билан баробар инсонийлик муносабатида бўлиши керак. Катталарни ҳурмат қилишга ўргатаётиб, унга ҳам ҳурматда бўлиш керак. Боланинг айтганини эшитиб, сизни ҳам эшитишга ўргатишни ёдда сақланг.

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар ўсмирларга турли таъсир қилади. Бири шунчаки ўзига эътибор қаратгиси келади ва кўк китлари бор постларни ёқади деб белгилаб, бошқалар билан бўлиша бошлайди.

15355561037_7734b8bd7c_ofb
Ўз жонига қасд қилишнинг рамзи сифатида кўк кит олинган. Сурат: Flickr, Amila Tennakoon

Катталар уларга аҳамият бермаганлиги сабабли шундай қадамларга боришади. Ота-оналар улардан одатий нарсаларни кутади: «Тартибли бўл», «дарсингни қил», «Уйни тозала». Ўша вақтда болага: «Нима тўғрисида ўйланяпсан?», «Нимани орзу қиляпсан?», «Нима сен учун қизиқарли?», — деган саволлар беришни унутишади.

Шу сабабли болалар ўзларига эътибор қаратгиси келади, майли салбий нарсалар билан. Кейинчалик буларнинг барчаси ортда қолади, қизиқарсиз бўлиб, зерика бошлашади, шунга ўхшаш нарсаларни эълон қилишдан тўхташади.

Бир неча йил аввал россиялик ота-оналар ҳам шу нарсалар сабабли қизғин муҳокама қилишган. Ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги янгиликларни эълон қилишиб, бу мавзуни бундан ҳам жиддийлаштириб юборишган.

Бироқ ҳақиқатдан ҳам қийналиб, азоб чеккан болалар ҳам бор. Бошқаларниинг таъсирида ўзи билан ўзи бўлиб қолиши мумкин, бироқ бундай вазиятда эълон қилинган нарсалар уларга таъсир қилмайди.

Ишонган тоғи йўқ, ўзини ҳолсиз ва ёлғиз ҳис қилган ўсмирлар бошқаларнинг таъсирига кириб қолиши мумкин. Уйда барчаси жойида бўлмаслиги мумкин ёки мактабда ким биландир уришган, ўсмир бу муаммолардан халос бўлиш учун қандайдир бир жойни ва мавзуни қидира бошлайди.

Ўсмирнинг ишончига кириш учун хавфсизлик ва барқарорлик ҳиссини уйғотиш керак. Сўз билан эмас, иш билан уни қўллашингизни кўрсатинг. Нима бўлганда ҳам у томонда бўлишингиз керак. У нотўғри бўлганда ҳам уни эшитиб, тушунишга ҳаракат қилинг. Бола сизлар у томонда эканлигингизни ҳис қилиши керак.

main_vk_19052016
Ўйиннинг иштирокчилари қўлларига кўк китнинг расмини чизиб ёки уларга бажариш учун берилган топшириқларни ёзишади.

Яқинда бир воқеага гувоҳ бўлдим. 13 ёшдаги қиз мактабда биров билан уришиб қолди. Онаси унга танбеҳ бермади, айбламади, ёрдам беришга ҳаракат қилди, қизини ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирмади. У қизи томонда бўлиб, қизига у ёлғиз эмаслигини кўрсата олди.

Ота-оналар мана шу мисолдан тўғри қадам ташлаш бўйича сабоқ олиша олади. Энди бу қиз онасига ишонади. Бундан кейин қандай муаммо пайдо бўлса ҳам онаси билан бўлиша олади.

Биргина хулоса — болангиз билан дўст бўлинг. Ота-она боласига кўпроқ эътибор бериши керак, ҳатти-харакатидаги шунга ўхшаш нарсаларни ўз вақтида сезиши керак: ёлғондан паришон кўрингиси келади, хомуш бўлиб, ҳеч нарса айтгиси келмайди, кўнгли суст.

Ёнингиздаги одамни кўриш етарли эмас, уни ҳис қилиш керак, жанжалкаш бўлманг, ҳаммасини айтиб беришни талаб қилманг. Оддийгина ёнида бўлинг, сизларга ишона олишини, сизлар уни ҳимоя қила олишингизни кўрсатинглар. Болалар сизлар билан суҳбатлашишга, фикр алмашишга мухтож.

Муаллиф: Александра Титова