МХДҚ Саляновани адвокатлик лицензиясини «ноқонуний бериш» бўйича сўроқ қилди

558

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянова миллий хавфсизлик қўмитасида тўрт соат сўроқ берди. Унга Максим Бакиевнинг адвокатига лицензияни «ноқонуний бериш» бўйича айб қўйилмоқда.

Салянованинг сўроғи тўрт соат давом этиб, кечки соат 10да тугади. Салянова сўроқ вақтида МХДҚи биносининг ёнида уни қўллаган митинг бўлди.

Салянова сўроқдан чиққандан сўнг ОАВ вакиллари билан хабарлашмади, бироқ қўллов кўрсатиб митингга чиққанларга миннатдорчилик билдирди.

http://

«Сизларнинг овозингизни эшитиб, ҳозир ҳам шу ерда турганинглар учун хавотирландим. Мени қўйиб юборишларини сизларга айтишмагани учун қийналдим. Мени қўллаганингиз учун катта раҳмат», — деди у митингга чиққанларга.

Саляновани қўллаб митингга унинг партиядошлари «Ата Мекен»нинг етакчиси Омурбек Текебаев ва депутат Наталья Никитенко ҳам келди, бироқ уларни МХДҚнинг биносига киритишмади.

«Ўлкада ноқонунийликка йўл қўйилмоқда, мана тўрт соатдан бери парламент депутатини, аёлни, онани, МХДҚнинг биносида сўроқ қилишмоқда», — деб норозилиги билдирди митингдаги сўзида Никитенко.

Саляновага Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевга лицензияни «ноқонуний берган» деган айб қўйилиб, МХДҚга сўроққа чақиришган.

Уни сўроққа аввал 31-январда чақиришган эди, бироқ парламентда унинг ташаббуси билан тайёрланган қонун лойиҳаси қаралаётгани сабабли сўроққа боролмаган.

Саляновага 2010-йили у адлия министри бўлган вақтда Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини «ноқонуний» узайтирди деган айб қўйилмоқда. Қирғизистонда бу юрист қувилган президент Куманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг яқин кишиси бўлгани маълум.

Бош прокуратуранинг билдирувига кўра, Салянова раҳбарлигидаги министрлик Елисеевнинг судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотни сўрамай туриб, унинг лицензиясини узайтириб қўйган.

Елисеев ўша вақтда собиқ президент Қурманбек Бакиевга ва унинг ўғли Максимга боғли кўплаган жиноий ишларга алоқадор одам қатори қаралмоқда. Бош прокуратуранинг тахминида, Елисеевнинг лицензиясини узайтирмоқда, адлия министрлиги адвокатнинг шахсий ишига тегишли материалларни йўқ қилиб қўйган.

Бакиев қувилгандан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган Елисеев сиртдан саккиз йилга кесилган.

Салянованинг ўзи эса декабрнинг охирида «Азаттык» радиосига берган интервьюсида унга қарши қўзғалган ишда жиноят белгилари йўқ эканлигини айтган.

Муаллиф: Александра Титова

Видео: Нуржамал Жанибекова ва Анна Капушенко