Элвира Сариева президент аппарати етакчисининг ўринбосари бўлиб тайинланди

571

Президент Алмазбек Атамбаев Элвира Сариевани Қирғизистон Республикаси президент аппарати етакчисининг ўринбосари қилиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Аввал лавозимда Мира Карибаева ишлаган эди.

Атамбаевнинг 2-февралдаги фармони билан собиқ маориф министри Элвира Сариева президент аппарати етакчисининг ўринбосари бўлиб тайинланди.

Сариева бу лавозимда 2016-йилнинг 7-сентябридан бери ишлаб келган Мира Карибаеванинг ўрнига келди. Карибаева ўз навбатида давлат раҳбарининг маслаҳатчиси бўлиб тайинланди.

2016-йилнинг декабридан бери Сариева президент аппаратининг ижтимоий сиёсат бўлимига раҳбарлик қилган.

Бу вақтгача икки йилгача фан ва маориф министри хизматида ишлаган. 2016-йилнинг 27-октябрида «оилавий сабаблар туфайли» лавозимни топшириб, бир ойдан кейин Сариева президент аппаратига ишга чақирилган.

2014-йилгача Сариева бир муддат Қирғизистоннинг вице-премьер-министрининг лавозимида бўлган. У ўлканинг давлат ходимларининг ичида биринчилардан бўлиб ижтимоий тармоқларда мустақил фаол аккаунт киритгани билан танилган.

Ўз карьерасини Сариева «Internews Network» ташкилотининг вакиллигида 1998-йилдан 2002-йилгача маҳаррир ва директорнинг ўринбосари бўлиб ишлаш билан бошлаган. 2002-йилдан 2007-йилгача у «Интерньюс» ҚБнинг ижрои директори бўлган.

Сариева турли вақтларда шаҳар кенгашининг депутати, Бишкекнинг ривожлантириш стратегияси бўйича комиссиясининг раиси, «ЦЕХ» лофтининг бошқарувчиси ва Қирғизистон Республикасининг вице-премьер-министри бўлиб ишлаган.

2012-2014-йиллари «Роза Отунбаеванинг ташаббуси» халқаро жамғармасида ишлаган ва Қирғизистонннинг «Мекендештер» форумининг ташкилотчи комитетининг етакчиси бўлган. Бундан ташқари у Бишкек шаҳар кенгашининг депутати ва пойтахтни ривожлантириш стратегияси бўйича комиссиянинг раиси бўлган.

Муаллиф: Эльвира Муратова