Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси «Бир Дүйнө — Кыргызстан» ташкилотининг вакили экстремизм бўйича шубҳали шахсни қўлга туширишда терговга тўсқинлик бўлган деб ҳисоблайди. Бу факт бўйича махсус хизмат жиноий иш қўзғади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари МХДҚни «қоралаш» учун судга бермоқчи.
Иш қўзғалгани тўғрисида 1-февралда маълум бўлди. Аввал МХДҚ иш қўзғалиш-қўзғалмаслигини текширишга ваъда берган.
Махсус хизмат «Бир Дуйно — Кыргызстан» ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари экстремистлар билан алоқаси бор деб гумон қилган кишининг уйини тинтувга тўсқинлик қилиш учун «можаро чиқаришга ҳаракат қилишганини» билдиришмоқда.
«Бу нодавлат ташкилотнинг вакиллари А.Ш. қўлга олинаётган вақтда унинг яшаган жойини тинтишга тўсқинлик қилиш учун можаро чиқаришга ҳаракат қилишган», — деб айтилади МХДҚнинг билдирувида.
«Бир Дуйно — Кыргызстан» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари Толокан Исмаилова гумондар ушланаётган жойда у бошқарган ташкилотнинг ходимлари бўлмаганини билдирди.
«У йигит ушланаётган вақтда ходимлар ҳам, адвокатлар ҳам бўлмаган. Унинг нима сабабдан ушланаётганини ҳеч кимимиз билмаганмиз», — дедиу.
Исмаилова буни ўзи бошқарган ташкилотни «қоралаш» деб ҳисоблайди. У «Бир Дуйно — Кыргызстан» махсус хизматлар билан судлашиш ниятида эканлиги билдирди.
«Биз даъво аризасини тайёрладик, энди судлашамиз. Биринчидан, “Бир Дуйно” ташкилотига ҳужумни тўхтатиш керак. Иккинчидан, биз 2015-йилнинг баҳорида “Бир Дуйно”нинг идорасида ноқонуний тинтув олиб борган терговчиларни жавобгарликка тортиш учун бир неча марта бош прокуратурага мурожаат қилганмиз», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, махсус хизматлар ушлаган одам «Бир Дуйно — Киргизстан» ташкилотининг Ўшдаги юристи Валерьян Вахитовга мурожаат қилган. Исмаилова гумондорнинг манфаатини Вахитов шахсий адвокат қатори ҳимоя қилишини айтади.
У Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти доим махсус хизматларнинг «эътиборида» туради деб ҳисоблайди. 2015-йили мартнинг охирида МХДҚ «Бир Дуйно — Киргизстан» ташкилотининг Ўшдаги идорасида ва адвокат Вахитовнинг уйида тинтув олиб борган.
Унда МХДҚ ходимлари ҳуқуқ ҳимоячиларнинг хизмат ноутбукларини ва улар олиб борган жиноий ишларининг материалларини олиб кетишган.
Тинтув «экстремизмга» алоқаси бўлиши мумкин шубҳа яратган америкалик журналист Умар Фарукка боғлиқ олиб борилгани сабабли унда махсус хизмат адвокатларнинг ўзига ҳеч қандай айб қўймаган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Сурат: «Бир Дуйно — Киргизстан»