Салянова Елисеевга лицензия берилиши бўйича сўроққа боришга ваъда бермоқда

523

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянованинг адвокати унинг мижози миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига сўроққа боришини билдирди. У Максим Бакиевнинг адвокатига лицензияни «ноқонуний» берган деб айбланмоқда.

Салянованинг адвокати Улан Жумаков бугун 1-февралда парламентдаги йиғин битгандан кейин депутат сўроққа боришини билдирди.

16466152_246440612432966_1472070267_o

Кеча у МХДҚга боролмай қолиб, буни парламент комитетининг йиғинида иштирок этгани билан тушунтирган — соат 16:00да бўладиган сўроқнинг вақти Салянованинг парламентдаги қонун лойиҳасининг муҳокамаси билан тенг бўлиб қолган.

Кеча у сўроққа бормаганига қарамай, 20га яқин киши МХДҚнинг биносига келиб, уни қўллаб кетишган.

Салянова 2010-йили юстиция министри бўлган вақтда адвокат Алексей Елисеевнинг лицензиясини «ноқонуний» узайтириб берган деб айбланмоқда. Қирғизистонда бу юрист ҳукуматдан қулаган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг манфаатини ҳимоя қилгани билан таниқли.

Собиқ юстиция министри ва бош прокурор Аида Салянова президент Алмазбек Атамбаевни 2015-йилнинг бошидан бошлаб очиқ танқид қила бошлаган.

Ўша вақтда бош прокурор хизматидан кетаётиб у Бишкек иссиқлик марказига ноқонуий кўсир етказиш бўйича куёвига қарши жиноий иш қўзғалгандан сўнг ҳукуматни босим ўтказгани учун айблаган.

2016-йили мухолифатчи «Ата Мекен» партиясининг депутати бўлиб сайланган Салянова Атамбаевнинг конституциявий ислоҳатларига қарши чиқиб, ўлкадаги таниқли мухолифатчи сиёсатчиларнинг бирига айланди.

Ўша йили унинг турмуш ўртоғи шартли равишда етти йилга кесилиб, энди бош прокуратура Салянованинг ўзига қарши Елисеевнинг лицензияси бўйича жиноий иш қўзғади.

Бош прокуратура Салянова бошқарган Юстиция министрлиги Елисеевнинг судлангани тўғрисидаги маълумотномани сўрамай туриб унинг лицензияси муддатини узайтириб берган демоқда.

Елисеевнинг ўзи ўша вақтда собиқ президент Курманбек Бакиев ва унинг ўғли Максим билан боғлиқ жиноятларнинг фигуранти бўлган. Бош прокуратура Юстиция министрлиги унинг лицензиясини узайтиришда адвокатнинг шахмий ишининг материалларини йўқ қилган деб гумон қилинмоқда.

Бакиев ҳукуматдан қулатилгандан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган Елисеевни сиртдан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқди.

Салянованинг ўзи эса «Азаттык» радиоси билан бўлган суҳбатида ўзига қарши қўзғалган жиноий ишда жиноят белгилари йўқ эканлигини билдирган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Фото: «Азаттык».