ИИМ «ўлим гуруҳлари» сабабли ўз жонига қасд қилишлар бўлганини аниқлай олмади, ота-оналарга болаларини назорат қилиш таклиф қилинди

722

Ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга туртки бўлиши мумкин бўлган ўйинларни ижтимоий тармоқларда тарқалишини ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари «назоратга олишади». Фан ва маориф министрлиги мактабларга шунга ўхшаш ўйинларга боғлиқ болалар ва уларнинг ота-оналари билан иш олиб боришни кучайтириш тўғрисида топширма берди.

Ички ишлар министрлиги ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга туртки бўлувчи ўйинларни интернетда тарқалишини назоратга олишини билдирди.

Ҳозирча Қирғизистонда бу ўйин сабабли ўз жонига қасд қилганлар рўйхатга олинмади.

«ИИМ фуқароларнинг аккаунтларига кира олмагани сабабли уларнинг хатларини тўлиқ назорат қилолмайди. Ўша вақтда Қирғизистонда бугунги кунгача интернет сабабли ўз жонига қасд қилганлар бўлмаганини таъкидлашимиз керак», — деб билдирди министрлик.

Ўқувчиларнинг, ўсмирларнинг жонига қасд қилиши мумкин бўлган ўйинларни ўйнаши маориф министрлигини хавотирга солмоқда.

Мактабларда мана шундай ўйинлардан болаларни узоқ қилиш учун ота-оналари билан иш олиб боришни кучайтириш керак деган топширма берилди.

«Болаларнинг ички дунёсига ва соғлигига зарар қилиш мумкин бўлган тармоқни ва компьютер ўйинлари бўйича амалий ишлар олиб борилиши зарур», — деб айтилади министрликнинг билдирувида.

«Кўк кит»

Ўсмирларнинг жонига қасд қилишига туртки бўлувчи ўйинлар Қирғизистонга россиялик интернет-сегментдан келди. 2016-йили россиялик «Новая Газета» нашри «ўлим гуруҳлари» тўғрисидаги мақолани эълон қилди.

Номаълум кишилар болаларни ўйинга жалб қилиб, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига турли хэштеглардан фойдаланиш билан кўк китнинг расмини жойлаштиришни илтимос қилишган. Бу расм ёрдами билан квест деб аталган ўйинда иштирок этган «ўйинчиларнинг» сонини билса бўлади.

Шундан кейин 50 кун оралиғида ўқувчиларга турли топшириқлар бериб турилган. Ўйин якунида ўсмир ё ўзини осиб ёки деразадан сакраб ўз жонига қасд қилиши керак бўлади.

Руҳшуносларнинг сўзларига кўра, ўсмирлар бу ёшда бошқаларнинг таъсирига осон кириб, шундай қадамларга бориши мумкин. Ўйин эгалари эса болаларга улар ўлганда «ширин ҳаёллар дунёсига» тушасизлар деб ваъда қилишади.

«Новая Газета»нинг мақоласи кучли танқид қилинди. Мутахассисларнинг фикрича, мақолада ўқувчиларнинг ўз жонига қасд қилиш фактлари билан «ўлим гуруҳи»нинг орасидаги алоқалар аниқ ва ишончли кўрсатилмаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Flickr, Amila Tennakoon.