Фан ва маориф министрлиги: Ўқувчиларнинг кечиккани ёки формаси йўқлиги сабабли дарсдан чиқариб юборилмайди  

627

Маориф министрлиги Қирғизистон мактаблари учун тавсияларни ишлаб чиқди. Унга кўра, ўқувчиларни кечиккан ва мактаб формасининг йўқлиги учун дарсдан чиқариб бўлмайди. Ўқув режасига кирмаса, уларни бошқа ишлар учун дарсдан қолдириб ҳам бўлмайди.

Маҳкамадагилар дарс вақтида ўқитувчилар болаларни қаровсиз қолдириб, уларни кечиккани учун ёки мактаб формасининг йўқлиги учун дарсдан ҳайдаб чиқмаслиги керак деб ҳисоблашади.

«Дарсга кечикиш ёки мактаб формасининг йўқлиги ўқувчини дарсга киритилмаслигига асос бўлмаслиги керак. Ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш умуман таъқиқланади», — деб айтилади фан ва маориф министрлигининг хатида.

Министрлик ўқув режасига кирмаган бўлса, ўқувчиларни ошхонадаги хизмат ва мактаб атрофини тозалаш учун дарсдан қолдиришни ҳам таъқиқлади.

Ўқув муассаларидаги ўқув жараёни «қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат» принципларига асосланиши керак эканлигини таъкидлашмоқда.

Министрлик ўқувчи дарсга келмай қолса, синф раҳбари нима қилиши кераклигини ҳам ёзиб чиқди — у боланинг дарсга келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда ота-онасига хабар қилиши керак.

Агар бола уч кун давомида дарсга келмай қолса, ота-онаси мактаб директорининг номига ёзган аризасида бунинг сабабини тушунтириб ёки тиббий маълумотнома олиб келиши керак.

Фан ва маориф министрлиги ўқув масканининг ичига бегона кишилар кирмаслиги учун мактабларда ўтказиш тизимини ишга туширишни маслаҳат берди. Агар бунга мактабнинг имконияти етмаса, назоратчилар, навбатчи ўқитувчилар ёки маъмурият хавфсизликни назорат қилиши керак.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: president.kg