Канада: Масжидга қилинган ҳужумдан олти киши ҳалок бўлди

643

Канаданинг Квебек шаҳрининг масжидида номаълум кишилар ўқ отишди. Натижада олти киши қурбон бўлиб,шубҳали шахсни полиция қўлга олди.

Квебек шаҳрининг масжидидаги ҳуфтон намози вақтида бўлган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Камида саккиз киши яраланган.

CBCнинг хабарига кўра, отишув кечки соат саккизда бошланган. Бу вақтда масжидда 40қа яқин киши бўлган.

Полиция икки шубҳали шахс қўлга олинганини билдирди. Ҳозирда вазият назорат остида.

Бу вақтгача «Рейтер» маълумот агентлиги масжидга қуролли уч киши кирганини хабар қилган. Полиция учинчи киши яширинган бўлиши мумкин эканлигини ҳозирча инкор қилмади.

Дастлабки маълумотлар бўйича жиноятчи масжиднинг биринчи қаватида ўқ отиб, шундан сўнг уларнинг бири иккинчи қаватга кўтарилган.

Сурат: Le Soleil
Сурат: Le Soleil

«Улар ўқ отиб "Аллоҳу Акбар!" деб қичқиришган. Намоз ўқиётган одамларга ўқ тегди», — деб айтиб берди воқеанинг гувоҳи CBCга.

Маҳаллий Le Soleil газетасининг маълумоти бўйича, гумондорларнинг бири — «Квебек акценти билан сўзлаган» 27 ёшдаги йигит.

Сурат: Le Soleil
Сурат: Le Soleil

Квебек провинциясининг премьер-министри Филипп Куйяр бу жиноятни «ёввойи зўравонлик» деб атаб, қурбон бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

«Биз Квебекнинг мусулмон халқи билан биргамиз», — деб ёзди у «Твиттер»даги ўз саҳифасига.

2016-йилнинг ёзида улуғ Рамазон ойида масжиднинг остонасида совға қилиб ўралган чўчқанинг боши «Ёқимли иштаҳа» деган ёзув билан топилган.

2015-йили қўшни Онтарио провинциясидаги масжидга ўт қўйилган. Бу воқеа Париждаги террористик ҳужумнинг эртаси куни бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева