«Фэйсбук» ижтимоий тармоққа электрон калит билан киришни таклиф қилади

591

«Фэйсбук» ижтимоий тармоғи аккаунтни ҳимоя қилишни янги «физик» усулини киритди. Фойдаланувчилар хоҳласа USB-тўплагични фойдалана олишади, у ижтимоий тармоқлар, файл алмаштиргичлар ва электрон почта учун электрон калит бўлиб қолади.

«Фэйсбук»нинг маълумотни ҳимоя қилиш бўйича мутахассиси Бред Хиллнинг сўзларига кўра, аккаунтларни ҳимоя қилишнинг ҳозирги усуллари доим самарали бўлавермайди.

Шу сабабли ижтимоий тармоқ ўз фойдаланувчиларига аккаунтнинг электрон калити бўлиб қоладиган USB-флешкани қўшимча ҳимоя усули қатори фойдаланиш таклиф қилинади.

16252182_10154613703291886_3096654644023778529_o

Ҳимоянинг янги усули фойдаланувчиларни фишингдан — сирли сўзлар билан логинларни топиб чиққан интернет-товламачилик туридан — сақлайди.

«Фэйсбук» жамоасининг фикрича, электрон калитнинг устунлигига унинг тўлиқ хавфсизлиги, ижтимоий тармоққа тез кириши ва қулайлиги киради — калитни бошқа аккаунтлар учун, масалан «Гугл»да ва «Дропбокс»дан ҳам фойдаланса бўлади.

Калитдан фойдаланиш учун «Chrome»нинг ёки «Opera»нинг янги версиясини ўрнатиб олиши керак.

Электрон калит хизмати Россияда ишлай бошлади.

Янги функцияси самарали эканлигини «Фэйсбук»нинг хавфсизлик созламаларида текширса бўлади. Агар созламада «Кириш сертификатлар» графаси бор бўлса — демак электрон калитининг иш вазифаси Қирғизистонда ҳам қулай бўлади.

Электрон калитдан фойдаланиш учун «Кириш сертификатлар» графасида «Ўзгартир» иловасини босиб, «Хавфсизлик калитлари»га ўтиш керак. Шундан сўнг Калитни ула» деганни босиб, инструкцияларга ўтиш керак.

Агар электрон калит бузилиб қолса, ижтимоий тармоққа киришнинг аввалги синалган йўлларидан фойдаланса бўлади.

28-январда — шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан — ижтимоий тармоқ махфийликни тартибга келтириш ва ижтимоий тармоқда маълумотларни сақлаш тўғрисида тўлиқ маълум қилган қўлланмани янгилади.

Аввал «Фэйсбук» сохта маълумотлар билан курашишга қарор қилган. Баҳсли маълумотни текширишга мутахассислашган янгилик агентликлари ва сайтлар маълумотнинг рост-ёлғонлигини текширишга ёрдам беришади.

«Фэйсбук» — дунёдаги энг олдинги ижтимоий тармоқнинг бири. Унинг бир ойлик аудиторияси 1,71 миллиард фойдаланувчидан ортади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева