Теннис: Рожер Федерер Australian Openнинг финалида Рафаэль Надални мағлуб қилди

620

Рафаэль Надаль билан Рожер Федерер орасидаги Australian Open финалидаги теннис «Эль Класико»си 35 ёшдаги швейцарияликнинг ғалабаси билан якунланди.

Рафаэль Надаль билан Рожер Федерернинг деярли тўрт соат давом этган классик теннис мусобақасида муваффақият Федерер томонда бўлди. Беш сетнинг натижаси бўйича финалда Рожер Федерер ғолиб бўлди.

Финал кескин вазиятлар билан ўтди. Спортчилар навбат-навбат билан устунликни олиб туришди. Ўйин узоқ ва оғир бўлиб, финалчилар хато қилмасликка ҳаракат қилишди.

«Кубокни иккига бўлса яхши бўлар эди, мен уни Рафаэль билан бўлишар эдим. У кубокка муносиб», — деди Федерер ўз сўзида.

Надалнинг кескин ўйин кўрсатишига қармай, биринчи сет 6:4 ҳисоби билан якунланди. Иккинчи сетда испаниялик фикрини бир жойга тўплаб, ҳисобни 6:3 қилди.

Учинчи сетда Федерер устунликни қўлга олиб, 6:1 ҳисоби билан якунланса, тўртинчисида 6:3 бўлган.

f_29012017_nadal_18

Бешинчи ҳал қилувчи сетнинг иккинчи ўйинида Надаль 2:0 қилиб, бироқ Федерер ўйинда устиворлик кўрсатиб, кейин ҳисобни 3:3га тенглаган.

7- ва 8-ўйинларда швейцариялик устунликни қўлга олиб (5:3), энг қийин бўлган тўққизинчи ўйинда Федерер ўйинда ҳам, турнирда ҳам ғолиб бўлган.

f_29012017_federer_272

Швейцариялик ўзининг охирги финалини беш йил аввал 2012-йили ютиб олган. Унда Уимблдон турнирида у ўша вақтдаги дунёнинг биринчи ракеткаси Энди Маррейди ютган.

Саккиз йил аввал 2009-йили Надаль билан Федерер Мельбурндаги Австралиянинг Очиқ чемпионатида учрашган. Унда ўжар ва тажрибали Федерерга қарши энг мураккаб ўйинда Надалга ёрдам берган.

f_29012017_nadal_16

Икки теннисчининг шахсий учрашувлари бўйича статистикада Надалднинг томонида, 23:11.

Катта дубулға турнириндаги биринчи мавсумда ғолиблик Федерерга ATPнинг рейтингидаги топ-10га киришга имкон яратади.

Финалгача у 17-ўринни эгаллаган. Дунё рейтингининг 9-қаторида турган Надални ўз аҳволини яхшилашга тўлиқ имконияти бор.

00

Бу турнирнинг финалида Надаль билан Федерернинг учрашувни кўпчилик кутмаган. Кўпчилик финалда Энди Маррей билан Новак Жокович учрашади деб тахмин қилган.

Бироқ дунёнинг биринчи ракеткаси Маррей 4-доирада германиялик Михаил Зверевдан мағлуб бўлиб, ўйиндан четлатилган. Жокович эса кутилмаганда 2-доирада ўзбек теннисчиси Денис Истоминдан муғлуб бўлган.

Надаль билан Федерернинг қайси бири ғолиб бўлишини олдиндан айтиш қийин бўлган.

01

Рожер Федерернинг ҳисобида Катта дубулғанинг 17 кубоги бўлса, Надалда 14.

Кеча шу кортда аёлларнинг финалида опа-сингил Уильямслар учрашиб, ўзининг 23-ғалабасига Серена эришган.

Катта дубулғанинг кейинги турнири жорий йилнинг баҳор фаслида ўтади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Аusopen