UFC: Валентина Шевченко Пеньяни мағлуб этгач жаҳон чемпионлигини олиш учун курашади

788

Қирғизистонлик Валентина Шевченко рақиби Жулианна Пеньяни UFC Fight Night турнирида енгиб олди. Шевченко ўзининг дивизионида биринчи қаторда туради. Агар у кейинги учрашувда Аманда Нуньесни енгса, қоидасиз кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлиши мумкин.

Турнир 28-январда (Бишкек вақти билан 29.01) Колорадо штатидаги Денвер шаҳрида бўлади.

Классик мусобақанинг ҳар бир раунди беш дақиқа давом этган беш раунддан иборат. Иккинчи раундда Шевченко «тирсак ричаги» усулидан фойдаланиб рақибини таслим бўлишга мажбур қилди.

«Мен ҳар бир беллашувдан кўп нарсани кутаман, бунисини ҳам ўзгача кутдим. Сабаби бу менинг титул мусобақасига бир қадам яқинлаштиради. Менга Жулианнанинг ўйинга нима билан келиши қизиқтирмайди, ҳаммасига кучим етади ва бундан ғалаба билан чиқаман», — деган Валентина мусобақагача.

shevchenko

Самарали ўйин кўрсатани учун бонус қаторида Валентина Шевченко 50 000 доллар миқдорида мукофот олади.

Энди Шевченко кейинги ўйинда Нуньес билан куч синашади, агар ғалаба қозонса, қоидасиз жанг бўйича жаҳон чемпиони номини олади.

Аманда Нуньес мусобақадан кейин рингга чиқди.
Аманда Нуньес мусобақадан кейин табриклагани рингга чиқди.

Бу Шевченконинг UFCдаги тўртинчи учрашуви ва учинси ғалабаси. Қирғизистонннинг ягона мағлубияти Аманда Нуньесга қарши ўтган ўйинида бўлган.

Аманда ўзининг рақибларининг барчасини муддатидан аввал енгиб олган. Биргина Шевченко унга қарши ўйиннинг охиригача муштлашган.

20170127_UFN_WEIGHINS_0037

Қирғизистонлик Валентина Шевченко жаҳон «Аёллар ўртасидаги энг кучли тайбоксёри» номига эга.

Жанг санъати билан у акаси ҳамда жангнинг ҳар қандай тури бўйича чемпиони бўлган Антонина Шевченко билан бирга шуғулланади.

Муаллиф: Субанбек Ташбалтаев

Сурат: UFC