"Зенит - Арена": низолар ва товламачиликлар тўла 10 йил

795

Стадионни фойдаланишга топшириш муддати бир неча марта жилдирилиб, унинг қурилишидаги махинация ишлари бўйича кимлар қамалган? ФИФА талабларига жавоб бериши учун Россиядаги энг қиммат «Зенит-Арена»ги яна нималар етмайди?

«Зенит-Арена» ёки «Крестовский» стадиони — Россиянинг янги тарихидаги энг йирик қурилиш. Унинг қурилиши ўн йилдан бери давом этиб, унинг атрофидаги можаролар ҳамон давом этмоқда.

Стадион қурилшига ўлка бюджетидан 41 млрд. рубль ажратилган. Бироқ Россия вице-премьери ва собиқ спорт министри Виталий Мутко яқинда эълон қилишича, «Зенит-Арена»ни ФИФАнинг талабларига жавоб берадиган даражага етказиш учун яна икки миллиард рубль керак.

Виталий Мутко. Сурат: Спорт Экспресс
Виталий Мутко. Сурат: Спорт Экспресс

Мутконинг билдиришича, ҳозирда стадион ички чемпионатларни ўтказиш бўйича талабларга жавоб беради, жаҳон чемпионатини ўтказиш учун охирига етказилиши керак.

«Қўшимча хавфсизлик периметрлари керак, автомобиль ва автобуслар учун кириш ҳудуди, чемпионат вақтида биз ҳомийлар ва техник жойларини қуришимиз керак. Бу ҳам ресурсни талаб қилади. Шунингдек пресса зонасини кенгайтириб, wi-fi улаш керак. Стадионда расмга олиш учун йўқ деганда 30 камера бўлади. Бундан ташқари VIP категориясида хизмат бўйича талаблар. Турли иш ва ошхона жиҳозлари. Буларнинг барчаси умумий қурилиш лойиҳасига кирмайди», — деди у.

Стадионни ФИФАнинг талабларига мослаш учун Россия ҳукумати, ҳудуддаги ҳукуматлар маблағ ажратиб, халқаро футбол федерацияси ёрдам кўрсатади.

Бироқ бюджетдан ажратилган барча маблағ стадион қурилишига ва қўшимча ишларга сарфланган эмас. Мутахассислар «Зенит-Арена»нинг қурилишида келтирилган умумий зиённи 700 миллион рубль деб баҳолашган.

Йирик қурилиш коррупция можароларисиз бўлмаган.

Ўтган йили ноябрь ойида Смольнинск район суди Санкт-Петербургнинг собиқ вице-губернатори Марат Оганесянни 2014-йили 50 млн рубль ўғирлаган деб айблаган.

Марат Оганесян. Сурат: РИА Новости/Михаил Киреев
Марат Оганесян. Сурат: РИА Новости/Михаил Киреев

Тахминан махинация «Трансстрой» асосий пудратчилар билан «ТДМ» ҳиссадорлик жамияти орасида стадионга табло етказиш тўғрисида шартнома тузиш вақтида содир бўлган. Оганесян ўн йил муддатгача қамалиб кетиши мумкин.

Бу «Зенит-Арена»нинг қурилиши вақтида юз берган биринчи жанжал эмас. 2015-йилнинг февралида йирик миқдордаги товламачилик факти бўйича жиноий иш қўзғалган.

Ўша ишнинг асосий фигуранти бўлган бизнесмен Сергей Герлиман 145 млн рублни ноқонуний турда олганини тан олган. Бироқ ўша йилнинг мартида у озодликка чиқиб, иш эса муддатидан ўтиб кетганлиги сабабли ёпилган.

Сурат: Станислав Забурдаев
Сурат: Станислав Забурдаев

«Крестовский» стадиони пулларнигина эмас, одамларнинг ҳаётини ҳам олиб кетган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудудда ишчининг жасади топилган. У Шимолий Кореянинг фуқароси бўлган. Тиббий экспертиза хулосасига кўра, у юрак ҳуружи сабабли вафот этган.

Бу ҳам одам ўлимига боғлиқ ягона воқеа эмас.

2015-йилнинг декабрида бир неча кун ичида икки ишчи вафот этган. Иккиси эҳтиётсизлик натижасида стадионнинг томидан қулаб тушган.

Саккиз ойдан кейин 2016-йилнинг август ойида бир ишчи ҳалок бўлган. У касалхонага етказилгани билан шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.

Ўтган йилнинг октябрида шахтанинг лифти узилиб кетиб, 32 метр баландликдан тушиб кети қурилишда ишлаётган яна бир ишчи ҳалок бўлган.

Сурат: Корпорация Трансстрой
Сурат: Корпорация Трансстрой

Бундан ташқари стадион техник носозликлар сабабли кўплаб танқидларга учраган.

Аренани топширишга бир ой вақт қолганда ФИФАнинг комиссияси стадионнинг жилувчи майдонини ўйинлар учун яроқсиз деб топган. Унинг вибрациясининг даражаси қўйилган талабдан етти марта кўп бўлиб, зарарли моддаларнинг стадион ҳудудида бўлиши ҳаёт учун хавфли.

Қурилиш давомида стадионнинг жилувчи томи борасида ҳам муаммолар ҳам бўлган. Том техник талабларга жавоб бермай, тегишли турда ишламаган.

Сурат: Станислав Забурдаев
Сурат: Станислав Забурдаев

«Крестовский» стадиони 2007-йили қурила бошлаган. шундан бери фойдаланишга бериш муддати камида саккиз марта жилдирилган, бюджети эса саккиз марта ортган. 2017-йилга нисбатан «Зенит-Арена»га бюджетдан 43 миллиард рубль (1,5 миллиард доллар) ажратилган.

Стадион қурилишини «Зенит»нинг расмий ҳомийси бўлган «Газпром» компанияси молиялаштиради деб режалаштирилган. Бироқ кейинчалик қурилиш шаҳар бюджетидан молиялаштирилиш маълум бўлган.

Стадион 2007-йили қурила бошлаганда режа бўйича у 6,7 миллиард рублга қурилиб, 2009-йилнинг мартида фойдаланишга топширилиши керак эди.

Унинг бюджети ва муддати саккиз марта ўзгарган, сўнги топшириш муддати 2016-йилнинг 30-декабри бўлган. Расмий турда стадион кўрсатилган куни фойдаланишга берилиб, бироқ ФИФАнинг талабларига мос келиши учун қайта ишлаб чиқиш қарори қабул қилинган. Энди у икки ой яна қурилиб, 31-мартда фойдаланишга топширилмоқчи.

Сурат: Reuters
Сурат: Reuters

Стадионнинг қурилиши шаҳар ғазнаси ҳисобидан бўлаётгани сабабли бу мактаб ва болалар боғчасини молиялашга ўз таъсирини кўрсатган.

2016-йилнинг августида маълум бўлишича, стадион қурилиши Санкт-Петербург шаҳридаги мактабларни молиялаштиришни икки мартага қисқартириш ҳисобидан давом эттирилган. Бундан ташқари болалар боғчасини, касалхоналарни ва турар-жойларни қурилишлари вақтинча тўхтатилган.

Расмий маълумотлар бўйича мактаблар қурилишининг бюджети 505 миллион рублга, болалар боғчаси 313 миллион рублга, маданий маҳкамалар 126 миллион рублга, соғлиқни сақлаш маҳкамалари 915 миллион рублга қисқарган. Шунингдек 88 миллион рублни Санкт-Петербургдага турар-жойларнинг қурилишидан олиб туришган.

«Зенит-Арена» 2017-йилнинг ёзи фаслида конфедерациялар кубоги ўйинларини қабул қилади. 2018-йили стадионда футбол бўйича жаҳон чемпионати ва 2020-йили эса Европа чемпионати ўтади.

Стадион дунёнинг энг қиммат майдонига кирган. «Зенит» футбол клубининг ўз аренаси 1,5 миллиард доллар туради. У ўн йилдан бери қурилмоқда, стадионга эса 68 000 одам сиғиши керак.

«Зенит-Арена» стадионининг дунёдаги бошқа спорт объектлар билан солиштирадиган бўлсак:

«Альянц Арена»
«Альянц Арена»

«Бавариянын», «Мюнхен 1860»нинг ва футбол бўйича Германия термасининг стадиони.

Сурат: maxisciences.com
Сурат: maxisciences.com

Қурилиш бошланган йили: октябрь, 2002-йил.

Очилган: май, 2005.

Баҳоси: 360 миллион доллар.

Қанча томошабин сиғади: 75 000.

«Донбасс Арена»

Донецк «Шахтёр»нинг майдони.

Қурилиш бошланган йили: июнь, 2006.

Очилган: август, 2009.

Баҳоси: 400 миллион доллар.

Қанча томошабин сиғади: 53 000.

«Уэмбли»

Футбол бўйича Англия жамоасининг майдони.

Сурат: stadions.org
Сурат: stadions.org

Қурилиш бошланган йили: август, 2003.

Очилган: март, 2007.

Баҳоси: 950 миллион доллар.

Муаллиф: Каминат Имирханова