Азимжон Асқаровнинг дўстлари ва ҳамкасблари ундан очликни тўхтатишни илтмос қилишди. Улар Чуй вилоятининг қарорига қарши Олий судга даъво қилиб, ҳуқуқ ҳимоячисини оқловчи ҳукм чиқариб олишга умид қилишмоқда.
Ўз хатида ҳуқуқ ҳимоячилар Азимжон Асқаровдан очликни тўхтатишни илтимос қилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суднинг қарорига қарши даъво билан Олий судга мурожаат қилиш кераклигини билдиришди.
«Очликни тўхтатишни илтимос қиламиз, адвокатлар билан Олий судга даъво масалсини қараштириб, унинг қарорини кутишга чақирамиз. Сабрли бўлинг, ҳақиқатга етишингизга ишонинг, яхшиликдан умид узманг», — деб айтилади мурожаатда.
Асқаровнинг ҳамкасблари Олий суд ҳуқуқ ҳимоячисини оқлаган қарор чиқаришидан умид қилишади.
«Бу қадамга нима учун борганизни яхши тушунамиз. Бироқ олдинда яна Олий суд бор, ижобий тугайди деган умид барча дўстларингизнинг юрагида ёниб турибди», — дейишади улар.
Жазо ўташ хизматининг матбуот котиби Элеонора Сабатарованинг маълумотига кўра, Асқаровнинг аҳволи қаноатланарли, у шифокорлар назоратида.
Чуй вилоят суди 24-январда Асқаровни умрбод озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукмни ўз кучида қолдирган.
У барча қўйилган айбларни моддалар бўйича — «оммавий тартибсизлик уюштириш», «миллатлар аро низо қўзғаш» ва «одам ўлдиришда иштирок этиш» — айбдор деб топилган.
Суд қарорини эшитган Асқаров муддатсиз очлик эълон қилишини билдирган.
Асқаров ким?
Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубида яшаган ўзбек миллатидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция ходимлари қийноқлардан фойдаланаётгани тўғрисидаги мақолалари билан машҳур бўлган. 15 йил «Воздух» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига раҳбарлик қилган.
2010-йилнинг ёзида Асқаров Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можаро вақтида қўлга олинган. Ўша вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уни милиция ходимлари калтакланиб, уларнинг бири ёқилиб кетган Бишкек-Ўш йўлини тўсишнинг уюштирувчидларидан бири қатори деб билдиришган.
Бозор-Қўрғон район суди уни «оммавий одам ўлдиришни уюштириш», «миллатлар аро низо қўзғаш» ва «қотилликда иштирок этиш» моддалари бўйича айбдор деб топган. 2010-йил охирида унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан, бироқ Асқаров ўзини айбдор эмасман деган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокатлари тергов унинг айбини исботлай олмаганини айтиб келишган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у қонли воқеа бўлган жойда бўлмаган.
Суд қароридан кейин ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати Валерьян Вахитов тергов ишлари процессуал меъёрларни қўпол равишда бузишлар билан олиб борлиганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячини уйини тинтув қилган вақтда уйнинг эгаси бўлмаган, ишда келтирилган далиллар «ишончсиз» бўлган.
Мустақил мутахассислар ҳуқуқ ҳимоячиси қийноқларга учраганини айтишган ва унинг даъволарига эътибор қаратмаган деб Қирғизистон ҳукумати танқид қилган. Шунингдек улар тергов ишлари вақтида процессуал меъёри бузилиб, Асқаровда ўзини ҳимоя қилишда ҳеч қандай имкон бўлмаганини айтиб чиқишган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова