Собиқ депутат Кунакунов суд қарори билан 10 йилга кесилди

654

Биринчи май район суди ноқонуний қурол сақлаганлиги ва қароқчилик қилганлиги учун Максат Кунакуновни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Собиқ депутатнинг иши бўйича суд жараёни ёпиқ тартибда ўтди. Кунакунов «Террористларга ёрдам бериш», «Ноқонуний қурол сақлаш», «Давлат тўнтарилишини амалга ошириш ҳаракати» ва «Қароқчилик» моддаси бўйича айбланди.

Сўнгра Кунакунов фақатгина ноқонуний қурол сақлагани ва қароқчилик қилиш билан айбдор топилди.

Давлат қораловчиси Кунакуновнинг мулкини мусодара қилиб, уни 30 йилга эркидан ажратишни сўраган, бироқ суд 10 йил билан чекланди.

Тўртинчи чақирилишнинг депутати Максат Кунакунов 2017-йили январнинг бошида омбудсменга мурожаат қилиб, МХДҚнинг ходимлари уни қийнашаётганларини ва ўз ҳаётига хавф пайдо бўлганини билдирган.

Кунакуновнинг сўзига кўра, улар унинг ичадиган сувига "психотроп" моддаларни қўшиб туришган, уни ичгандан кейин у ўзини ночор сезган.

МХДҚнинг фикрича, омбудсменнинг маълумоти «холисликдан олис ва текширилмаган». Махсус хизматларнинг билдирувида, бош прокуратура ҳар ойда текширувларни ўтказиб турган ва у ҳеч қандай «қонун бузишларни, шунингдек МХДҚнинг ходимлари бировни қийнаганлиги тўғрисидаги фактларни» топмаган.

Максат Кунакунов 2016-йилнинг 16-июлида махсус хизматларнинг террористларни ушлаш бўйича махсус операциясидан кейин қамоққа олинган. Унда куч органлири «Ислом давлати»нинг тўрт террористини йўқ қилиб, етти одамни қамоққа олган.

Махсус хизматларнинг маълумотига кўра, террористлар 17-июлда ҳайит намози бўлаётган вақтда марказий майдонга ва Қантдаги рус авиабазсига ҳужум қилишни режалаштиришган.

МХДҚнинг билдиришича, Кунакунов террористларга пул бериб, уларни қурол-яроқ билан таъминлаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова