Фаол Бабановни муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун судга берди

693

Фаол Александр Паленый «Республика — Ата-Журт» партиясининг лидери ва Жогорку Кенеш депутати Омурбек Бабановни судга берди. Фаолнинг сўзларига кўра, Бабанов унинг видеосининг скриншотини муаллифини кўрсатмай фейсбукка жойлаштирган. У шунингдек айни шикоят билан K-News нашрини ва Mail.ru порталини судга берган.

Фаол ўз харкатини  Бабанов унинг видеосининг скриншотини муаллифини кўрсатмай фейсбукка жойлаштиргани билан изоҳлаган.

http://

 Палений Бабановга қарши даъвосини Қозоғистонда берган. Унинг сўзларига кўра, қўшни ўлкада бошқа МДҲ ўлкаларига нисбатан “қароқчилик” билан курашиш кучли олиб борилади.
«Бошқа бировникини уларнинг олдида, улар мен билан келишиб олиши керак эди. […] Фуқаро Бабанов мендан кечирим сўрайди деб умид қиламан», — деди Палений Kloop.kgга берган интервьюсинда.
Палений ўша вақтда унинг видеосининг “скриншот”ларидан фойдаланган K-News нашрини ва Mail.ru порталини судга берган.
Паленийнинг даъвосини Бабанов фэйсбукда «буюртма» деб атаб, унинг «обрўсини тушириш ҳаракати» деди.
Депутат ўз навбатида «ор-номуси, обрўсига путур етказадиган маълумотларни тарқатганлиги» учун фаолга қарши даъво аризасини беришини билдирди.
«Ор-номус, обрўйимга путур келтирадиган маълумотларни тарқатган барча жисмоний шахслар ва ахборот манбаалари бўйича Қирғизистон Республикасининг ҳамда Қозоғистон Республикасининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тегишли аризаларни тайёрлаб қўйдим. Бу масалани якунига етказаман, бу принцип масаласи!» — деди Бабанов.

Муаллиф: Мадина Машанло

Сурат: Омурбек Бабановнинг фейсбукдаги саҳифаси дан олинди