Айсулуу Тинибекова «Иван Яригин — 2017» халқаро турнирининг олтин медилига сазовар бўлди.

774

Қирғизистонлик Айсулуу Тинибекова эркин кураш бўйича Россияда ўтган «Иван Яригин — 2017» гран-присинини ютиб олди.

Финалда Тинибекова Россия вакилини 13:3 ҳисоби билан ютди. Мусобақа ҳисобида олдинга ўтиб, Тинибекова 58 килограммгача бўлган оғирлик категориясида ғолибликни қўлга киритган.

Бу вақтгача квалификация вақтида Тинибекова Россиянинг вакили Мария Матюшенкони ҳам ютиб олган Шундан сўнг чорак финалда бошқа россиялик полвон қиз Екатерина Вьюновани 10:0 ҳисобида мағлуб қилган.

Турнирнинг ярим финалида Тинибекова Монголиядан келган Энкхбат Гантуя билан учрашди. Мусобақанинг учинчи дақиқасида қирғизистонлик полвон қиз рақибининг елкасини ерга тегизиб, муддатидан аавал мусобани ютиб олиб, финалга чиқди ва россиялик Вероника Чумиковани 13:3 ҳисобида ютиб олди.

Красноярскда ўтаётган «Иван Ярыгин — 2017» гран-приси Тинибекова учун Олимпиада ўйинларидан кейинги дастлабки халқаро турнир бўлиб ҳисобланади.

Риода қирғизистонлик полвон қиз Олимпиаданинг бронза медали учун бўлган мусобақада мағлуб бўлган. Ҳиндистон вакили Сакши Маликка қарши мусобақада Тинибекова 5:0 ҳисобида ғолиб бўлаётган ди.

Айсулуу Тинибекова билан Сакши Малик. Рио — 2016. Сурат манбааси: Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларининг расмий сайти.
Айсулуу Тинибекова билан Сакши Малик. Рио — 2016. Сурат манбааси: Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларининг расмий сайти.

Қирғизистонлик спортчи мусобақанинг иккинчи ярми ўртасидача устунлигини сақлаб келган, бироқ ҳиндистонлик 4 бални қайтариб олиб, мусобақа якунига бир неча сония қолганда ҳисобни тенглашга эришган. Сўнги сонияларда Малик яна уч бални қўлга киртиб, Тинибековадан ғолибликни олиб қўйган. Учрашув 8:5 ҳисобида Маликнинг фойдасига ҳал бўлган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Асосий сурат: Айсулуу Тинибекова Риодаги Олимпиада ўйинларида. Сурат манбааси: Ўйинларнинг расмий сайти