Олматидаги қишки Универсиадага Қирғизистон номидан кимлар қатнашади?

807

Олмотадаги 28-қишки Универсиаданинг бошланишига оз қолди. Қирғизистон номидан бу мусобақага спортнинг олти тури бўйича тўққиз спортчи иштирок этади.

28-жаҳон қишки Универсиадага қирғиз спортчилари спортнинг олти тури бўйича иштирок этади: сноубординг, фигурали учиш, биатлон, чанғи мусобақаси, слалом, ски-кросс (фристайлнинг бир тури), тоғ чанғи спорти (слалом ва слалом-гигант).

Сноуборд ва ски-кросс

Ски-кросс ёки чанғи кросс — спортнинг қишки тури, фристайл йўналишидан бири. Финал мусобақада чанғичилар тўрт кишидан старт олиб, трамплин ва кескин бурилиш турида қандай тўсиқлардан ошиб, бир-биридан ўзиб, маррага биринчи келишга ҳаракат қилишади.

Сноубординг ва ски-кросс бўйича жамоа таркибига Тимур Губаев, Павел Вакурин ва Алексей Вакурин кирди.
Сноубординг ва ски-кросс бўйича жамоа таркибига Тимур Губаев, Павел Вакурин ва Алексей Вакурин кирди.

Тимур Губаев, Алексей Вакурин, Павел Вакурин. Сурат: Facebook, Игорь Гарагуля

Тимур Губаев — Қирғизистоннинг сноуборд федерацияси президенти. Молия-иқтисод академиясида ўқиб юриб, кейин Туризм академиясига ўтган, 24 ёшда.

Муваффақиятлари: Қирғизистон чемпиони, Россия чемпионатида тўртинчи ўринни олган, Европа кубогида саккизинчи ўринга чиққан.

Алексей Вакурин — Туризм академиясининг талабаси, 22 ёшда.

Муваффақиятлари: Қирғизистон чемпиони. Қозоғистоннинг бордер-кросс бўйича биринчи очиқ чемпионатининг кумуш медали соҳиби. Бордер-кросс бўйича Россия Кубогининг бронза медалини икки марта ютиб олган. Жаҳон кубогида Вакурин 57-ўринда, Европа кубогида — 26-ўринни эгаллаган.

Павел Вакурин — Туризм академиясининг талабаси, 22 ёшда.

Ютуқлари: Қирғизистон чемпиони, Сочидаги Европа кубогида 24-ўринни олган, дунё ёшлар чемпионатида сноуборд-кросс бўйича 50-ўринни олган.

Уч спортчи ҳам 2-февралда сноуборд-кросс бўйича 14:00да чиқишади, 7-февралда 14:00да — чанғи фристайли бўйича беллашади (ски-кросс).

Чанғи ва биатлон

Тоғ чанғиси ва биатлон бўйича жамоа таркибига Тариэл Жаркинбаев, Кундуз Абдикадирова ва Николай Матвеев кирди.

Тариэл Жаркинбаев – 20 ёшда, ҚДЖАнинг (Қирғизистон давлат жисмоний тарбия академияси) талабаси.

Ютуқлари: Қирғизистон чемпиони, чанғи мусобақаси бўйича Осиё кубогининг совриндори. Тариэл Австриядаги халқаро биатлончилар бирлашмасининг (IBU) кубогида иштирок этган.

Тариэл 30-январда 10 чақиримлик алоҳида мусобақада иштирок этади. Мусобақа12:30да бошланади.

Кундуз Абдикадирова. Сурат: Facebook
Кундуз Абдикадирова. Сурат: Facebook

Кундуз Абдикадирова – 18 ёшда, ҚДЮАнинг (Қирғизистон давлат юридика академияси) талабаси.

Муваффақиятлари: Ёзги биатлон бўйича бир қанча соврин эгаси, ёшлар орасидаги иккинчи қишки Олимпиаданинг иштирокчиси.

Тариэл билан Кундуз 1600 метрлик мусобақага 2-февралда чиқишади. 12:30да квалификация бошланади, 14:45да финал бўлади.

Чанғили мусобақага ва аралаш жамоалар спринтга улар 4-февралда чиқади. 11:00да квалификация бошланиб, 13:00да финал бўлади.

 

Слалом ва слалом-гигант

Слалом — чанғи билан қаерларигадир дарвозалар қўйилган трасса орқали (450-500 м) тоғдан чанғи тезлигида тушиш. Спортчилар кенглиги 3,5-4 метр дарвозаларнинг барчасидан ўтиши керак. Унда чанғичилар ярим эгилган ҳолда ўрта ҳисоб билан соатига 40 чақирим тезликда келишади.

Гигант слалом трассанинг узунлиги (800 метрдан 2 чақиримгача), дарвозаларнинг кенглиги (8 метргача) ва спортчилар бундай трассада юрган ўртача тезлик билан фарқланади. У соатига 65 чақиримга етади.

Тоғ чанғи спорти бўйича терма жамоасига (слалом ва слалом-гигант) Евгений Тимофеев билан Максим Гордеев кирди.

Евгений Тимофеев, Максим Гордеев. Сурат: Игорь Гарагуля, Ryce Travel Karakol
Евгений Тимофеев, Максим Гордеев. Сурат: Игорь Гарагуля, Ryce Travel Karakol

Евгений Тимофеев — 23 ёшда, Халқаро Славян институтининг битирувчиси.

Муваффақиятлари: Қирғизистон чемпиони, Сочидаги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси — 61-ўрин олган, АҚШдаги дунё чемпионатида маррага 53-бўлиб келган. Жанубий Кореядаги халқаро мусобақада тўртинчи ўринга эга бўлган.

Евгений 30-январда «Супергигант» мусобақасига чиқади. Мусобақа 13:00да бошланади.

Максим Гордеев — 22 ёшда, Касым Тинистанов номидаги Иссиқ-кўл давлат университетининг талабаси.

Муваффақиятлари: Жанубий Кореядаги тоғ чанғи спорти бўйича халқаро мусобақалар иштирокчиси — унда 17-ўрин олиб, АҚШдаги жаҳон чемпионатида 81-ўринга эга бўлган.

Фигурали учиш

Фигурали учишда бизнинг ўлка номидан Кристина Бедросова иштирок этади.

Кристина Бедросова
Кристина Бедросова

Кристина Бедросова — 18 ёшда, жанубий-ғарб давлат университетининг (Курск шаҳри, Россия) талабаси.

Муваффақиятлари: Қирғизистон чемпиони, фигурали учиш бўйича «Нооруз 2015» халқаро турнирининг кумуш медали соҳиби.

Кристина қисқа дастур билан 1-февралда 14:00да, эркин дастур билан 2-февралда 17:00да чиқади.

Қирғизистон спортчиларнинг Универсиадага боришини уюштиришга спорт-оммавий ва соғлиқни мустаҳкамлаш «Жаштык» маркази жавоб беради.

«Терма жамоани Олмотадаги Универсиадага йиғиш спортчиларнинг республикадаги турли чемпионатлардаги натижалари, шунингдек спортдаги аввалги меҳнати ҳисобга олинади», — деб тушунтирди терма жамоанинг тузилишини «Жаштык»нинг директори Эркинбек Адилдаев.

Олмотадаги қишки Универсиада 29-январда бошланиб, 8-февралда битади.

Муаллиф: Каминат Имирханова